Электротехнологиялар ва электр жихозларидан фойдаланиш

«Электротехнологиялар ва электр жихозларидан фойдаланиш» кафедраси  мудири,

 техника фанлари номзоди,  доцент

Бердишев Абдурахим Сулайманович

Тел.: +99890+932-62-21 

Email:  a.berdyshev@tiiame.uz

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 24 майдаги 3003-сонли қарорига асосан Тошкент ирригация ва мелиорация институтига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти номи берилиши  муносабати билан “ Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факултети таркибида “Электротехнологиялар ва электр жихозларидан фойдаланиш” кафедраси  ташкил этилди. Кафедра дастлаб 1979 йил 15 декабрда “Электр юритмалар ва электр энергиясини қўллаш” кафедрасидан “Қишлоқ хўжалигида электр энергияни қўллаш” номи  билан  ажралиб чиққан. Институт илмий кенгашининг  қарорига кўра 2001 йил 5 июндан “Электротехнология ва электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш” номи билан аталган. Кафедрада ташкил этилган  1979 йилдан 2004 йилгача профессор А.Р.Раджабов рахбарлик қилган.  Ўзбекистон Республикаси  Впзирлар махкамасининг “Қишлоқ ва сув зўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомилаштириш тўғрисидаги” 2004 йил 415-сонли қарорини бажариш мақсадида кафедрага “Қишлоқ хўжалиги электр таъминоти” қўшиб олиниб, 2004 йилдан “Сув хўжалигида электр таъминоти ва электр жихозларидан фойдаланиш” номи билан фаолият юритиб келди. 2004 йилдан 2011 йилгача доцент  А.С.Бердишев 2014 йилдан 2017 йилгача  доц. Н.Т.Тошпўлатов  кафедрага мудирлик қилган. Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 25 майдаги ПҚ-3003-сонли қарорига асосан “Сув хўжалигида электр таъминоти ва электр жихозларидан фойдаланиш” кафедраси “Электротехнологиялар ва электр жихозларидан фойдаланиш” ва “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси кафедраларига бўлинди. 2017 йилдан кафедрага т.ф.н., доц А.С.Бердишев рахбарлик қилиб келади. Кафедра аъзолари факулътетнинг илмий-тарбиявий фаолиятида фаол иштирок этиб келганлар. Кафедрада профессорлар Раджабов А.Р., Исмоилов М.И., Мухаммадиев А.М., Мусабеков П.М., Муратов Х.М., докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, ҳар бирлари ўз илмий мактабини яратганлар. Ўша йилларда яна кафедрада қуйидаги олимлар т.ф.н., диссертациясини тайёрлаб, ҳимоя қилдилар: М.М.Эгамбердиева, И.Д.Тошев, И.Н.Белоковский., М.И.Ибрагимов, Ш.М.Музаффаров, А.Д.Рахматов, Т.М.Байзаков, Н.Т.Тошпўлатов, Б.Ш.Файзуллаев, А.Ж.Исоков, О.Т.Ахмедов, А.Бакиев, И.Нуритов, Д.Рахматов, Абдулла Саид Моршед, Раббабах А. Улар ҳозирда Республикамизнинг ва хорижий мамалакатларнинг турли муассаса ва ташкилотларида  фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедрада ташкил қилинган  пайтидан буён “Қишлоқ хўжалик махсулотларини қуритиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида электротехнология усулларни қўллаш” мавзусида илмий мактаб ҳозирги кунда ҳам Республикамизда салоҳияли йўналишлардан бири деб хисобланади. Кафедра ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор 05.20.02 ихтисослик бўйича диссертация  кенгаш очилди бугунгача кенгашда 7 нафар фан доктори ва 40 дан ортиқ фан номзодлари ҳимоя қилишди. Ҳозирги пайтда кафедрага  техника фанлари номзоди, доцент А.С.Бердишев мудирлик қилмоқда. Кафедра аъзолари т.ф.д., профессорлар А.Мухаммадиев, ва А. Исаков т.ф.н., доцентлар М.Ибрагимов, Т.М.Байзаков, Ў.А.Холиқназаров, Р.Ф.Юнусов, ассистентлар О.Қ.Матчонов, А.А.Турдибоев, Н.М.Эшпўлатов, Ш.Юсупов, Н.М.Маркаев Н. Айтбаевлар, лаборатория мудири Р.Рахматуллаевлар фаолият олиб бормоқда. Кафедрада 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш ва сифатини оширишнинг электр технологик усулларини яратиш ва тадқиқ этиш” мавзусида илмий иш олиб борилмоқда. Кафедрада “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш технологияларини ривожлантиришнинг илмий методологик асослари”  (Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш мисолида) мавзусида 2017-2020 йилларга мўлжалланган фундаментал илмий лойиха бажарилмоқда. Кафедра қошида 05.05.07. “Қишлоқ хўжалигида электротехнологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги бўйича 2- та докторант тайёрланмоқда: А.Бакиев (DSc)  ва таянч докторанти Н.Нуралиевалар. “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасида “Ёш энергетиклар” тўгараги мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда тўгаракга магистратура талбаларидан 4 нафар, бакалаврият талабаларидан 13 нафар талабалар аъзо бўлганлар. Кафедрадаги барча профессор- ўқитувчилари тўгаракга аъзо талабаларга бириктирилиб, тўгарак  иш режаси, машғулотларини  олиб бориш графиги тузилган. Кафедрада Ўзбекистон Фанлар Академияси “Энергетика ва автоматика” (ИТИ) Илмий тадқиқот институти, “Электр қишлоқ қурилиш” АЖ корхонаси, “Токентдонмаҳсулотлари” АЖ корхонаси, Тошкент ёғ-мой комбинати АЖ, “Тошкент иссиқлик маркази” АЖ корхонаси “Ўзбекэнерго” ДАК  Тошкент  шахар электр тармоқлари корхонаси (“Тошкент шаҳар ЭТК”), “Ўзбекэнерго” ДАК Тошкент худудий электр тармоқлари корхонаси (“Тошкент ХЭТК”) “Ўзбекэнерго” ДАК  Марказий электр тармоқлари (Марказий МЭТ) корхоналари билан хамкорлик алоқалари ўрнатилган. Кафедра Қозоғистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлиштириш  ИТИ ва Белларусиянинг  Замонавий тажриба ускуналарини  ишлаб чиқувчи “НТП Центр” ташкилоти билан алоқалар ўрнатилган ва хамкорлик ишларини олиб боряпти.


Qishloq va suv xo'jaligi energiya ta'minoti fakulteti O'qitiladigan fanlar Ilmiy ishlar Tadqiqotchilar Hamkorlar Kafedra xodimlari To'garaklar Dars jadvali Aloqalar