Бакалавриатура йўналишлари

5430200 – “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш”

5430200 – “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш таълим йўналиши битирувчилари илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик, эксплуатацион ва техник сервис, технологик-ишлаб чиқариш, ташкилий-бошқарув тизимида хусусан, ушбу таълим йўналишларини битирувчилари электроэнергетика тизимлари, электр таъминоти тармоқлари, ички ирригация-мелиорация тизимлари, сув таъминоти тармоқларининг энергетик тизимлари, ноанъанавий энергия манбалари ва тизимлари, электротехнологик ускуналар, электротехник қурилмаларни эксплуатациялаш жараёнлари, электр қурилмаларни таъмирлаш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тизимлари мухандис электрик лавозимида фаолият юртишлари мумкин.

5111000-Касб таълими

(5430200 – Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаш-тириш)

5111000-Касб таълими (5430200 – Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш) таълим йўналиши бўйича битирувчилар таълим жараёнида мос касб-ҳунар коллежларидаги ўқув-тарбия жараёни, электроэнергетика тизимлари, электр таъминоти тармоқлари, ички ирригация-мелиорация тизимлари, сув таъминоти тармоқларининг энергетик тизимлари, ноанъанавий энергия манбалари ва тизимлари, электротехнологик ускуналар, электротехник қурилмаларни эксплуатациялаш жараёнлари, илмий тадқиқот жараёнлари, электр қурилмаларни таъмирлаш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тизимларида, қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш соҳасидаги касб-хунар коллежларида ўқитувчи лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

 

5310200 – Электр энергетикаси (сув хўжалигида)

5310200 – Электр энергетикаси (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича битирувчилар ишлаб чиқаришда сув хўжалиги тизимлари, гидроэлектростанциялар, сув таъминоти насос станциялари, гидротехника иншоотлари ва уларни қурилиши, лойиҳа-конструкторлик, электр таъминот тизимларидаги техник воситаларнинг эксплуатацияси, таъмирлаш, монтажи, созлаш ва сервис хизмат кўрсатиш, электр энергиясини сотиш, сарфини меъёрлаш, энергия назорати сохаларида, таълим жараёнида мос касб-ҳунар коллежларидаги фаолият юритишлари мумкин

 

5313200 – Техника ва технологиялар-нинг техник экспертизаси ва маркетинги (Электр ва электрон техникалар)

5313200 – Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (Электр ва электрон техникалар) таълим йўналиши бўйича битирувчилар ушбу таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари бўлиб маҳсулот ишлаб чиқарадиган, техника ва технологиялар импорти ва экспортини амалга оширадиган инженерлик, диллерлик компаниялари, консалтинг, экспертиза ва суғурта хизматлари, эксплуатация, сифатни назорат қилиш, маҳсулотлар ва янги ишланмаларни синаш, лойиҳалаш ва инженерлик дизайни, техникалар маркетинги, инвестиция ва савдо, техника ва технологиялар импорти ва экспорти бўйича халқаро лойиҳаларни бошқариш каби соҳаларда фаолият юритади.

5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида)

5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хужалигида) таълим йўналиши бўйича битирувчилар сув хўжалиги ишлаб чиқаришида юқори унумдорликка эга технологик жараёнлар, аппаратлар ва жиҳозлар ва уларни назорат қилиш, ростлаш ва бошқариш тизимлари, уларни созлаш, эксплуатация қилиш усуллари ва воситалари, шунингдек назорат, ростлаш ва бошқариш тизимларининг лойиҳа ҳужжатлари, таълим жараёнида мос касб-ҳунар коллежларидаги ўқув-тарбия жараёнида фаолият олиб боришлари мумкин.

5430500 – Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти

5430500 – Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти таълим йўналиши битирувчилари илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик, эксплуатацион ва техник сервис, технологик-ишлаб чиқариш, ташкилий-бошқарув тизимида хусусан, ушбу таълим йўналишларини битирувчилари электроэнергетика тизимлари, электр таъминоти тармоқлари, ички ирригация-мелиорация тизимлари, сув таъминоти тармоқларининг энергетик тизимлари, ноанъанавий энергия манбалари ва тизимлари, электротехнологик ускуналар, электротехник қурилмаларни эксплуатациялаш жараёнлари, илмий тадқиқот жараёнлари, электр қурилмаларни таъмирлаш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тизимлари мухандис электрик лавозимида фаолият юртишлари мумкин.