Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат босқичида

 

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Электр техника материаллари

Электр қурилмаларда ва химоя воситаларида ишлатиладиган материаллар билан танишиш ва уларни танлаш ўргатилади.

2.

Электр ускуналар монтажи

Электр қурилмалар ва ускуналарни ўрнатиш учун монтаж ва созлаш ишлари ўргатилади. Унда ўтказгич ва утказгич кесим юзаларини танлашни хисоб ишлари олиб борилади. 

3.

Сув хўжалигида электр таъминот

Электр таъминот тизимида электр жихоз турлари, уларни танлаш, химоя восита ва реле химояларини танлаш, қисқа туташув токларини, кучланиш исрофларини хисоблаб аниқлашни ва трансформаторларни танлашни ўргатади.

4.

Электр тизимларни лойиҳалаш

Ишлаб чиқариш кархоналарида электр қурилмалар ва электр ускуналарни жойлашиши ва уларни электр манба билан таъминлаш бўйича лойхалар тузишни ўргатади.

5.

Электр таьминоти тизимларини автоматлаштириш

Автоматик ҳолатда захира линияларни улаш, секциялаш, кучланишни ростлаш ва захира трансформаторлардан фойдаланиш; сув хўжалиги электр тақсимлаш тармоқларини шикастланган жойини аниқлашни автоматлаштириш; истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашни ўргатади.

6.

Электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш

Электр қурилмалардан самарали ва тўғри фойдаланиш хамда уларни узлуксиз ишлашини таъминлаш чора тадбирларни амалга ошириш ва ассинхрон, синхрон ва электр машиналарни таъмирлашни ўргатади.

7.

Юқори кучланиш техникаси

Электр энергетика тизимидаги юқори кучланишли бўлимидаги кучланишларни, токларни, қисқа туташув токларни аниқлаш ва трансформаторларни танлаш ўргатилади.

8.

Электр таъминот корхоналарида ёрдамчи электр ускуналари

Уй рўзғор электр анжомларидан тўғри фойдаланиш ва уларни тузулиши хамда таъмирлашни ўргатади.

9.

Қайта тикланувчан энергия манбалари

Ноаънанавий манбалардан фойдаланишни, табий энергияни электр энергиясига айлантиришни, янги технологияларини ўргатади.

10.

Ўткинчи жараёнлари

Кучланиш, ток, қувват ҳамда қувват ва фойдали иш коэффициентлари; электр тармоқларидаги трансформаторлар; тарқатиш ва тақсимлаш ускуналари ҳақида ўргатади.

11.

Станция ва п.ст ларнинг электр қисмлари

Электр энергиясини тарқатиш ва тақсимлаш меъёрларини; электр таъминот тизимлари, муқобил, кўчма, заҳира электр станциялар, подстанцияларини; электр тарқатувчи турлича кучланишдаги тармоқлар ва уларнинг элементларини ўргатади.

12

Электр таьминоти ва реле ҳимояси

Релеларнинг тузилиши ва гуруҳланишини; тармоқларни ҳимоялари: катта ток ҳимояси; катта ток кескич ҳимояни; кучланиш билан блокировка қилинган катта ток ҳимояси; мураккаб линияларда ишлатиладиган йўналган катта ток ҳимоясини ўргаьтади.

13.

Қишлоқ  ҳўжалиги электр таьминоти

Электр тармоқларидаги ҳаво ва кабел электр узатиш линиялари, қишлоқ подстанцияларининг электротехник ускуналари, электр тақсимлаш қурилмалари, уларни бошқариш ҳамда ҳимоялаш хақида ўргатади

14

Сув хўжалигида электр таьминоти, реле ҳимояси ва автоматика

Сув хўжалиги, насос станциялари, саноат корхоналари  ва аҳоли турар жойларидаги электр таъминот тармоқлари; ҳаво ва кабель линиялари; кучланиш, ток, қувват ҳамда қувват ва фойдали иш коэффициентлари; электр тармоқларидаги трансформаторлар;тарқатиш ва тақсимлаш ускуналари ҳақида ўргатади.

Магистр босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Электр энергетикада илмий тадқиқот

Электр энергетикада илмий тадқиқот услублари, меъёрий ўлчамларни олиб бориш, олинган натижаларни тахлил қилиш, тегишли илмий ечимлар қабул қилиш кўникмаларни хосил қилиш.

2.

Электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш

Электр энергия тизимидаги станция ва подстанцияларни тузулмасини ўрганиш, магистрал тармоқларни хисобини ўрганиш, истеъмолчини юкламаларини аниқлаш. Иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.

3.

Электр ускуналарини синаш хажми ва меъёрлари

Электр энергияни сарф харажатларини, ундан ташқари актив ва  реактив юкламаларини хисобга олишни ўргатади

4.

Электр таъминот тизимларининг реле ҳимояси ва автоматикаси

Қсқа туташув токларни хисоблаш, химомоя воситалари ва аппаратларни танлаш, реле химоя тизимини лойихалаш ва релеларни танлаш.

5.

Электр тармоқлар ва тизимлар

Электр таъминот тармоқлари ва тизимларидаги режимлар, электр ускуналар, истеъмолчиларнинг юкламалари ва электр энергиясини меъёрий ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш.