Ҳамкорлар

Кафедра ўз ўқув – услубий ва илмий ишларини кўпгина махаллий Олий таълимва илмий тадқиқот  даргохлари ҳамда халқаро олий таълим даргохлари билан биргаликда ўзаро ҳамкорлик асосида олиб боради. Бу ташкилотлар жумласига қуйдагилар киради: ЎзР Фанлар Академиясининг Ядро физикаси илмий-тадқиқот институти(тел:+998 909872472), Тошкент темир йўллари муҳандислари институти (тел: 2990217), Москва Энергетика институти (e-mail: vaskovAG@mpei.ri), Москва Давлат Агроинженерлик Университети (e-mail: kravtoe@mail.ri), Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти (e-mail:se889@inbox.ru) ва бошқалар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Шу билан биргаликда кафедрада хорижий давлатлар универстетлари билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб жумладан, Америка Қўшма Штатларининг Нью Мексико штат университети (e-mail: pfunk@nmsu.edu), Калифорния штат университети (тел: +1 559-278-2066), Чикаго университети, Техас қишлоқ хўжалиги ва механизация университети (тел: 979-845-3982), Буюк Британиянинг Оксфорд университети (тел:+44(0) 1865273000), Италиянинг Турин политехника университетларидир (igor.stievano@polito.it ). АҚШ нинг Шимолий Дакота университети профессори Том Бон ( thomas.bon@ndsu.edu) билан ҳамкорликда ҳар йили кафедрада профессор-ўқитувчилар иштирокида илмий-амалий семинарлар ўтазиб келинмоқда.

Шу билан бирга инститимизда тайёрланаётган кадрларни сифат даражасини янада ошириш ва кафедрада ўтиладиган фанлар бўйича юқори савияда дарс бериш учун ЎзР Фанлар академиясининг институтларида ва Турдош ОТМлардан олимлар ўриндошлик асосида дарс беришга таклиф қилинган. Булар ҳозирги кунгача институтимиз талабаларига билим бериб келишмоқда.Булар ф.м.-ф.н., доц. А.Қурбонов, т.ф.д., О.Эшназаровлардир.