Тарихи

Факультет декани

т.ф.д., прфессор

Абдусаид Жалилович Исақов  

 

 

 

 


Институт тарихида ўз  ўрнига эга бўлган “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети 1961 йилда ташкил топган бўлиб, ўз фаолиятини янги босқич сифатида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини электрлаштириш ва технологик жараёнларни автоматлаштириш йўналишида кадрлар тайёрлашдан бошлаган. Факультет таркибидан 1978 йилда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини автоматлаштириш йўналиши алоҳида факультет сифатида ажралиб чиққан ва уч йилдан сўнг 1981 йилда қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш факультети бўлиб қайта бирлашган. 2004 йил факультет “Ирригация ва мелиорация ишларини механизациялаш” факультети билан бирлашиб, “Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш” деб номланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли қарори асосида «Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» факультети қайта ташкил этилди.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли қарори асосида факультет номи «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» деб номланди. Турли вақтларда факультетга И.А.Рейнике, Ю.С.Першин, Н.З.Закиров, Н.К.Муқумбаев, Б.Ш.Файзуллаев, А.Р.Раджабов, М.И.Исмаилов, Х.М.Муратов, А.Д.Рахматов, М.Э.Мамедшахов, Ш.Э.Бегматов, А.Х.Вахидов, Б.Мирзаев, А.Мурадов, О.Ахмедов ва А.Гаппаровлар раҳбарлик қилган. Бугунги кунда факультетда 800 нафар бакалавр ва 30 нафар магистрлар таълим олмоқда ва факультетга А.Ж.Исақов раҳбарлик қилмоқда.

Факультетнинг ривожланишига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, профессор П.В.Байдюк, таниқли профессорлар С.М.Мажидов, М.Ф.Зарипов, А.Р.Раджабов, А.М.Мухаммадиев, М.И.Исмоилов, М.Э.Мамедшахов, Х.М.Муратов доцентлар М.С.Мушкатин, Г.Е.Баев, Б.И.Соколов, С.И.Соколов, И.П.Осика, А.Д.Шишкин, И.Н.Белоковский, М.М.Эгамбердиева, Э.Д.Тошев, Ш.Ш.Захидов, Н.Г.Жаббаров, В.М.Сидельников, М.И.Ибрагимов, М.С.Якубов, Я.Т.Адилов, Ш.М.Музафаров, А.М.Усманов, Р.Т.Газиева катта ўқитувчилар А.М.Пелипенко, Ю.А.Гетман, С.Х.Алиевалар катта ҳисса қўшганлар.

Факультет олимлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан аграрсаноат мажмуида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ички хўжалик тармоқларида сувни ҳисобга олишни автоматлаштириш воситалари ва усулларини такомиллаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариш учун интеллектуал датчиклар ва автоматлаштирилган тизимларни яратиш, қайта тикланувчан энергия маънбаларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида электротехнология усулларини қўллаш ва шу каби йўналишларда илмий-тадқиқод ишлари олиб борилмоқда. Илмий-тадқиқод ишлари натижалари амалиётда қўлланилмоқда ва мамлакатимиз иқтисодиётини янада яксалтиришда ўз ўрнига эга.

Факультетда “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари”, “Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш”, “Технологик жараён ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” ва “Электротехника ва мехатроника” кафедралари мавжуд бўлиб, унда 50 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, жумладан, 7 нафар фан доктори, профессорлар ва 20 дан ортиқ фан номзоди, доцентлар фаолият юритмоқда. Факультетда 6 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 6 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Факультет талабалари турли хил мусобақалар, анжуманлар, олимпиада ҳамда нуфузли кўрик-танловларда иштирок этиб мукофотлар (дипломлар) ва совринли ўринларни қўлга киритмоқда, жумладан, Президент стипендияси, “Ўзгидроэнерго” АЖ стипендияси, “Электротехниканинг назарий асослари” фани бўйича Республика Олимпиадаси ғолиби, спортнинг “Турон” кураши (90 кг вазнда) бўйича Қозоғистон Республикасида ўтказилган Жаҳон кубогида 1-ўрин совриндорлари бўлмоқда.  Шу билан биргаликда ЮНЕСКОнинг “Be the leader the world needs” симпозиумида иштирок этиб фахрий ёрлиқ сохиби бўлди. 2019 йилда институт бўйича “Йилнинг энг ташаббускор талабаси”, “Йилнинг спортчи талабаси” ва “Йилнинг ижодкор талабаси” номинациялари бўйича 1-ўринни қўлга киритди. «Бутунжаҳон сув куни», "Томчи" мобил иловаси ва “Интеллектуал-2019” танловларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

Факультетда ЎзР Фанлар Академиясининг ядро физикаси илмий-тадқиқот институти, Қуёш энергияси ҳалқаро институти, “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти “Илмий-техника маркази”, Назарбоев университети (Қозоғистон Республикаси), Қозоғистон қишлоқ хўжалигини механазациялаш ва электрлаштириш ИТИ, Қозоғистон Республикаси Энергетика ва алоқа университети, Россия давлат аграр университети, Жанубий Россия давлат политехника университети (ЮРГПУ), Туркиянинг Карабук (Karabük) университети, Cracow University of Technology (Poland), АҚШнинг Нью Мексика штат университети, Мичиган штат университети, Шимолий Доката университети, Буюк Британия Оксфорд университети, Италиянинг Турин политехника университетлари билан ҳамкорлик ўрнатилган, жумладан АҚШнинг Мичиган Штати университети билан “Double degree” дастура асосида магистрлар тайёрланмоқда. Шу билан биргаликда Германиядаги замонавий тажриба ускуналари ишлаб чиқарувчи Festo Didaсtiс компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2019 йилда «Электроника ва микропроцессор техникаси», «Автоматиканинг техник воситалари ва рақамли автоматика», «Технологик жараёнларни компьютерли бошқаруви», «Автоматик бошқарув тизимлари» фанлари учун замонавий лаборатория ускуналари ўрнатилди. 

Факультет битирувчилари электроэнергетика тизимлари, сув таъминоти насос станциялари, электр таъминот тизимларидаги техник воситаларнинг эксплуатацияси, таъмирлаш, монтаж, созлаш ва сервис хизмат кўрсатиш, электр энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш ва сотиш, сарфини меъёрлаш, энергия назорат соҳаларида, техникалар маркетинги, техника технологиялар импорти ва экспорти каби соҳаларда фаолият юритадилар.