Тадбир

2019 йил февраль Лутфуллаев Музаффар спортнинг “Турон” кураши бўйича Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳри бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 90 кг вазнда биринчи ўринни эгаллади.

2019 йил 16 март куни Институтнинг “Санъат саройида” Факультетлараро “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловида факультетимиз талабалари фахрли 2-ўринни эгаллади.

2019 йил 28 апрел куни институтнинг спорт майдонида  “Ёшларга оид давлат сиёсати” давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда талабаларнинг спортга бўлган қизиқишларини орттириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида “ДЕКАНАТ КУБОГИ” футбол мусобақаси бўлиб ўтди.