Тарихи

Газиева Раъно Тешабаевна

«Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш»

кафедраси мудири, т.ф.н,  профессор

Тел.:  +99871-237-19-98

Email: r.gazieva@tiiame.uz

 


           1971 йил июн ойида «Автоматика ва телемеханика» номи билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, «Шуҳрат» медали совриндори, техника фанлари доктори, профессор Петр Вячеславлович Байдюк (1971-1994) раҳбарлигида ташкил этилди. Кафедранинг илк ташкил этилганида доц. в.б. В.М. Сидельников,  катта ўқитувчи А.Р. Раджабов, ассистентлар Б.Ф. Файзуллаев, Ю.А. Гетман, С.И.Ковалев, лаборантлар С. Акишин, А. Мирдадаевлар иш олиб бордилар.
           1993-1996 йиллар давомида т.ф.н. доц. Ш.Ж. Жониқулов, 2000-2004 йиллар давомида т.ф.н. доц. А. Х. Вохидов раҳбарлик қилдилар. Шу вақтда «Автоматлаштириш ва бошқарув» бакалавриат йўналиши очилди.       
           2000-2001 йилларда кафедрада 5А521802 – «Технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш» магистратура йўналиши иш бошлади. 2003 ўқув йилидан бошлаб кафедрада 5521800 «Автоматлаштириш ва бошқарув» (сув ҳўжалигида) таълим  йўналиши очилди ва ҳозирги кунгача  ушбу йўналиш бўйича бакалаврлар тайёрлаб келиняпти. 2005-2006 йиллар давомида кафедрага т.ф.н. доц. Р. Газиева раҳбарлик қилди.
       2006 йилдан 2010 йилгача институт таркиби ўзгаргани муносабати билан қўшма кафедра сифатида иш юритди ва Усманов А.М. раҳбарлигида иш олиб борди. 2010 йил  27 августдан бошлаб кафедра «Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув» номини олиб, мутахассислик кафедраси сифатида   ҳозирги кунда Р.Т.Газиева раҳбарлигида   ўз фаолиятини давом эттирмоқда
          2008 йилда доц. Усманов А.М. кафедра мудири  лавозимига тайинланди ва унинг саъй -аракатлари билан «Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув» кафедраси ташкил этилди ва 2010  йилдан бошлаб кафедрада 5311000 – «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш ва автоматлаштириш», 5А531001 – «Технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришни автоматлаштириш»   бакалавр йўналиши ва магистратура мутахассислиги очилди. Кафедра ходимлари доцент Газиева Р.Т., доцент Воҳидов А.Х., доцент Исматуллаев Х.Н., доцент Сиделников В.М., доцент Нуралиев А.К., кат.ўқ.. Базаров Э.О., асс. Абдуллаева Д.А., асс. Пиримов О.Ж., асс. Азизова Н.Ш., асс. Ерзакова Р.К., асс. Ядгарова Д.Б.лар билан биргаликда кафедранинг дастурий, услубий ва лаборатория асосларини яратдилар.
          Кафедра Ўзбекистон сув хўжалиги комплекси учун қуйидаги йўналишларда технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган: сув тақсимоти ва сув ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланиш, гидротехника иншоотлари, насос станциялари, сув таъминоти, сув қудуқларини автоматлаштириш, автоматлаштириш. суғориш ва сув ҳисобининг технологик жараёнлари.
          2013 йилда кафедра мудири лавозимига Газиева Р.Т. тайинланди. Бу даврда кафедранинг ўқув, илмий ва услубий ишларини кучайтиришга янги импульс берилди. Газиева Р.Т. ва унинг бевосита иштирокида қишлоқ ва сув хўжалигини автоматлаштириш йўналиши бўйича ўрта ва олий ўқув юртлари учун ўзбек тилидаги ўқув адабиётлари сезиларли даражада кўпайди. Яқин ва узоқ хориж давлатлари билан лаборатория базаси, университетлараро ҳамкорлик мустаҳкамланди. Ўтган беш йилликда кафедрада асс.Пиримов О.Ж., катта ўқитувчи Базаров Э.О., ассистент Ядгарова Д.Б. лар фалсафа фанлари доктори PhD унвонини олдилар.
         2020 йилда кафедрада янги мавжуд 60711400 - Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш ва автоматлаштириш», 70711401 – «Технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришни автоматлаштириш» бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахассислиги билан бир қаторда  5330200 (60610200)– Ахборот тизимлари ва технологиялари (соҳалар ва тармоқлар бўйича) бакалавриат йўналиши очилди. Худди шу йилдан бошлаб “05.01.08 – Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” докторантура очилди. Жамоа янги малакали номзод ва фан докторлари билан тўлдирилди. Кафедранинг илмий салоҳияти 85 фоизни ташкил этди. 2022-йилда кафедра саъй-ҳаракати билан ТИҚХММИ МТУ қошида номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича “05.01.08 – Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” ихтисослаштирилган Кенгаши очилди. Кафедра ушбу мутахассислик бўйича таянч ташкилотга айланди.
        Ҳозирги кунда кафедрада "05.01.08– Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” ихтисослиги бўйича илмий-техникавий семинар фаолият олиб боряпти. 2023 йилда ушбу мутахассислик бўйича кафедранинг бакалавриат, магистратура ва докторантура битирувчиси Э.О.Озодов томонидан проф. Газиева Р.Т. раҳбарлигида  фалсафа доктори, PhD ҳимоясини қилди.
      Бугунги кунда кафедранинг илмий йўналиши “Сув хўжалиги тизимлари технологик жараёнларини автоматлаштириш усуллари ва воситаларини тадқиқ этиш ва такомиллаштириш” ва “Сув ва қишлоқ хўжалигида интеллектуал тизимлар”.
         Ҳозирги кунда кафедрада т.ф.н., профессор Р.Т.Газиева,  т.ф.д.,профессор М.А. Исмаилов.,профессор Усмонов А.М., ф.ф.н., профессор А.Ш.Арифжанов, т.ф.н., доцент А.С. Кабилджановлар , PhD, доцент Э.О.Бозоров, т.ф.н., доцент Ш.Қ.Раҳмонов, т.ф.н., доцент Убайдуллаева Ш.Р., PhD, доцент Д.Б. Ядгарова, PhD., катта ўқитувчи Озодов Э.О. ассистентлар: Д.А.Абдуллаева, Р.К.Ерзакова, А.А.Абдуганиев, Охунбобоева Ч.З., Имомова Н.Ш., А.А. Акбаралиев самарали фаолият юритиб келмоқдалар.


Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар