Тарихи

“Электротехника ва мехатроника” кафедраси

мудири, техника фанлари номзоди, доцент

Баратов Рустам Жалилович

Тел.:  +99871-237-19-65

Email: rbaratov@mail.ru

 

 

Кафедрага 1934 йил асос солинган ва унинг даслабки номи “Автоматлаштирилган электр юритма” деб аталган. Унинг биринчи мудири Г.Е.Баев бўлиб у 1934-1958 йилларда кафедрага раҳбарлик қилган. 1962 йилга келиб эса кафедра асосида “Электр юритма ва автоматика” ҳамда   “Электротехниканинг назарий асослари” кафедралари ташкил этилган ва унинг биринчи мудири техника фанлар номзоди И.А.Рейнике кейин эса 1968 йилгача катта ўқитувчи А.Шишкин, 1968-1973  йилларда доцент  А.Мамажанов, 1973-1983 йилларда профессор С.Мажидов, 1983 – 1993 йилларда кафедрага Бошқирдистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, техника фанлари доктори, профессор Мадияр Фахритдинович Зарипов раҳбарлик қилган. Профессор  М.Ф.Зарипов раҳбарлигида информацион – ўлчаш техникаси ва автоматика элементлари соҳасида жуда катта мактаб яратилди ва юқори малакали мутахассислар тайёрланиб улар ҳозирги кунда ҳам Россия Федерацияси, Германия, Ўзбекистон, МДҲ мамлакатлари, Эфиопия, Того ва бошқа мамлакатларда фаолият юритмоқда. Профессор  М.Ф.Зариповнинг бевосита раҳбарлигида ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимлари элементлари соҳасида 20 дан ортиқ фан докторлари ва 100 дан ортиқ фан номзодлари тайёрланди. Ушбу даврда кафедра салоҳияти энг юқори чўққига кўтарилиб кафедрада профессор С.М.Мажидов, доцентлар Ш.Ш.Зохидов, Н.Г.Жабборов, У.Ю.Казакбаев, Ю.Г.Коробко, М.С.Якубов, О.Турабов, катта ўқитувчилар А.Х.Газиев, С.Х.Алиева, М.Н.Зокирова, ассистентлар С.Ф.Амиров, А.Хакимов, К.Тўлаходжаев, Н.У.Маллин, Р.Ж.Баратовлар, аспирантлар Байор Сибири, Зенебе Тасфайе, Г.Хачатурян, А.Денмухаммадиев, Д.Контарь лар фаолият олиб борган.

Кафедрага 1993 - 2004 йилларда профессор С.Ф.Амиров раҳбарлик қилган. 2004 йилга келиб “Электротехниканинг назарий асослари”, “Автоматлаштирилган электр юритма” ва “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини автоматлаштириш” кафедралари бирлаштирилди ва “Сув хўжалиги электротехникаси ва уни автоматлаштириш” кафедраси ташкил этилди. Ушбу кафедрага 2004 – 2006 йилларда доцент Р.Газиева, А.Х.Вохидовлар, 2006 - 2008 йилларда эса Р.Ж.Баратов мудирлик қилган. 2010 йилда «Сув хўжалиги электротехникаси ва уни автоматлаштириш» кафедраси асосида «Электротехника ва электр юритма» кафедраси ташкил этилган ва унга доцент А.Исаков раҳбарлик қилган. 2012 - 2016 йилларда эса  кафедрага т.ф.н. А.А.Боқиев раҳбарлик қилди. 2016 - 2017 йилларда т.ф.н. А.М.Денмухаммадиев мудирлик қилди. 2017 йил июнидан институтда бир мунча сезиларли структуравий ўзгаришлар натижасида кафедра  институтда янги ташкил этилган «Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» факультетининг таркибига киритилган ҳолда “Электротехника ва мехатроника” кафедраси ташкил қилинди. Кафедрага 2017 йил июнь ойидан бошлаб т.ф.н. Р.Ж.Баратов раҳбарлик қилмоқда.

Ушбу қисқа вақт давомида кафедрада 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 5313200 - “Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги” (Электр ва электрон техникалар) бакалавриат таълим йўналиши ташкил этилиб, жорий ўқув йилидан бошлаб биринчи курсга талабалар қабул қилинди. Ушбу таълим йўналиши ўқув режаси дунёнинг ривожланган мамлакатлари АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Япония университетлари ўқув режалари асосида ишлаб чиқилди ва янги фанлар билан бойитилди.