Илмий ишлар

Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари

 

Илмий тадқиқот ишлари мавзуси

Мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача маълумот

 

«Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуида электр энергияси истеъмоли меёрларини такомиллаштириш» давлат гранти . Илмий раҳбар – доцент А.М.Денмухаммадиев (2017-2019 йй. 3 боскич)

Агросаноат мажмуида электр энергияси истеъмоли меёрларинизамон талаблари даражасида яратилиши учун эса истеъмолчиларнинг режим кўрсаткичлари, электр истеъмолига таъсир қилувчи техник, технологик, ташкилий омиллар ва улар орасидаги боғлиқликлар тадқиқ қилиниб электр энергияси меъёрларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган услублари давлат стандарти даражасида яратилиши талаб этилади.

Ишнинг мақсади. Ўзбекистон республикаси аграр соҳасида электр энергияси истеъмоли меъёрларини ишлаб чиқиш усулларини такомиллаштиришда ривожланган мамлакатлар тажрибалари хамда республикада мавжуд ҳолат ва ички имкониятлар ўрганиб чиқилиб, бу борада амалдаги меъёрий-хуқуқий ва меъёрий-техник ва услубий хужжатлар таҳлил қилинади. Ўзбекистон республикаси аграр соҳасида электр энергияси сарфи билан боғлиқ жараёнларнинг реестрини яратиш.