Зафар ёр бўлсин

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 5313200-"Техника ва технологияларнинг техник экспeртизаси ва маркетинг таълим" йўналиши 312 - гуруҳ талабаси Лутфуллаев Музаффар Файзулло ўғли катта ютуққа эга бўлди. 14-16 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг “Турон жанги” тури бўйича Осиё кубогида иштирок этди. У 80+ кг тоифасида 1-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон Республикаси шарафини ҳимоя қилиб олтин медални қўлга киритди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов