Конституция билимдони

2019 йилнинг 16 декабрь куни "Қишлоқ ва сув хўжалигининг энергия таъминоти" факультетида талаба ёшлар ўртасида конституция тарғибот ойлиги муносабати билан “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур танловдан кўзланган мақсад Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашдан иборатдир. Танловнинг савол-жавоб шартида иштирокчилар Конституциямизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятига доир билим ва тушунчаларини синовдан ўтказди. ТЖИЧАБ йўналиши 307-гуруҳ талабаси Турдиев Турсунпулат 1 – ўринни, ТЖИЧАБ йўналиши 307-гуруҳ талабаси Исмоилов Шерзод 2 - ўринни , ТЖИЧАБ йўналиши 307-гуруҳ талабаси  Алибоев Сардор ТЖИЧАБ 3 – ўринни эгаллашди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 "Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети Ёшлар билан ишлаш  бўйича декан ўринбосари А.Ботиров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов