“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улар қалбида Ватан тақдирига юксак дахлдорлик, шижоат ва фидойлик туйғуларини шакллантириш бўйича 2018 йил 12 октябрда “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” мавзусидаҚишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети талаба-ёшлар билан маърифий учрашув ўтказилди.

ТИҚХММИ ҳарбий кафедра бошлиғи подполковник Р.З.Минлишев, ҳарбий кафедра бошлиғи ўринбосари подполковник В.И.Тагаев, ҳарбий кафедра етакчи ўқитувчилари заҳирадаги подполковниклар Х.И.Эргашев ва М.Т. Умиров ҳамда “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети декан ўринбосарлари Ш.Бердиев ва Ж.Рахимовлар иштирок этдилар.