Амалий ва фундаментал тадқиқотлар бўлимида кўчма дарс

2019 йил 7 май куни ҚСХЭТ факултети 309, 310а-гуруҳ талабалари учун “Светотехника ва электротехнология” фанидан “Ултрабинафша нурлатиш манбалари билан танишиш ва иш режимларини ўрганиш” мавзусида “Бош махсус конструкторлик бюроси” (“BMKB-Agromash” AJ) корхонасида кўчма дарс ташкил этилди. Талабалар  кўчма дарс давомида корхонанинг Амалий ва фундаментал тадқиқотлар бўлими ходимлари тамонидан яратилган ултрабинафша нурлатгич орқали ўсимликларни электравжлантириш қурилмасининг тузилиши иш режимлари билан яқиндан танишдилар.

Ултрабинафша нурларини инсон организмига, ҳайвонларга ва ўсимликларга таъсири ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлдилар. Бугунги кунда ултрабинафша нурлатгичларнинг қишлоқ ва сув хўжалигида қўлланилиши, маҳсулотларга бирламчи ишлов беришда ултрабинафша нурларнинг аҳамияти ҳақида тушунчага эга бўлишди. Кўчма дарсни “ЭТ ва ЭЖФ” кафедраси доценти Т.М. Байзаков, ассистентлар А.А. Турдибоев, Ш.Б.Юсуповлар ташкил этишди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзовa