Халқаро кўргазмага ташриф

Бугунги кунда яратилаётган  замонавий  иссиқлик энергиясидан фойдаланиш, элекротехника жиҳозлари, янги электр энергия тежамкор ускуналари билан танишиш мақсадида 2018 йил 1 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси” таълим йўналиши 1- босқич 126-гуруҳ  ва 2- босқич 210- гуруҳ  магистр талабалар ҳамда институтимизнинг “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш“ кафедраси доценти  Р. Эргашев ва “Электротехника ва электроэнергия жиҳозларидан фойдаланиш”  кафедра мудири доцент А. Бердишев  билан биргаликда “UzEnergyExpo” номли   халқаро кўргазмага ташриф буюрди. Кўргазмада асосан  “Энергетика, ЭҚТМ, Энергия тежамкорлиги, Ёритиш, Қурилиш ва ишлов бериш ускуналари, Иссиқлик ва Вентиляция тармоқларига доир кўргазма павильонларида мавжуд барча янги замонавий  элекротехника жиҳозлари ускуналари билан турли хорижий мамлакатлардан ҳамда ўзимизнинг етакчи корхоналар томонидан замонавий  қуёш  энергиясидан фойдаланиш, элекротехника жиҳозлари, янги электр энергия тежамкор ускуналари билан қатнашди. Талабалар ҳамда институтимизнинг “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш“ кафедраси доц. Р. Эргашев ва “Электротехника ва электроэнергия жиҳозларидан фойдаланиш” кафедра мудири доц. А. Бердишев билан биргаликда павильонлардаги замонавий электр энергия тежамкор элекротехника жиҳозлари, ускуналар, насос станциялари мўлжалланган янги электродвигателлар билан яқиндан танишдилар.

“Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси” таълим йўналиши 1 - босқич 126-гуруҳ магистранти  А. Мухамаджонов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов