Учта фан бўйича машғулотлар

2-май куни "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия" таъминоти факультети “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” таълим йўналишидаги 301- 302- 302a гуруҳларига “Ишчи касбини эгаллаш”, “Энергия тежамкорлик асослари” ва “Электр ускуналарини эксплуатацияси ва техник сервис” фанларидаги лаборатория кўчма дарс машғулотлари ташкил этилди. “Гидропоника маркази” ДУК корхонасида соат 10:00 дан 14:50 гача талабаларга янги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда замонавий электротехнологиялар борасида маълумотларга берилди.

Талабалар  “Энергия тежамкорлик асослари” фани бўйича автоном электр станцияси бўйича энергия тежамкор электр ускуналари билан таништирилди. Улар “Ишчи касбини эгаллаш” фанига тааллуқли замонавий электр моторларни ишлаш принциплари билан таништирилди. “Электр ускуналарини эксплуатацияси ва техник сервис”  фанидан электр ускуналарни автоматик бошқариш қурилмаларининг ишлаш пиринциплари ва ремонт графиклари билан талабаларга тушунчалар берилди. Дарсларни «ЭТ ва ЭЖФ» кафедраси ассистентлари О.Матчонов ва Н.Маркаевлар олиб борди.

     Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов