Долзарб мавзудаги очиқ дарс

ҚСХЭТ факультети “Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари” кафедрасининг ассистенти А.Т.Санбетованинг “Қайта тикланувчи энергия манбалари ” фанидан “Шамол электр қурилмаларининг турлари билан танишиш. Шамол оқимидан энергия олиш” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. 2019 йил 2 апрел куни 5 жуфтликда В бино 605 хонада 15 00  да.

Очиқ дарсда бугунги кундаги долзарб электр энергия муаммоси бўйича аниқ масалалар қайта тикланувчи энергия манбаларининг бир тури шамол электр қурилмалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, уларнинг турлари, қувватлари, шамол парраклари димаметри ва қувватнинг шамол тезлигига боғлиқ ҳисоб китоби келтирилиб натижалари олинди. 

Талабалар Ўзбекистонда шамол энергияси бўйича олиб борилаётган илмий ишлар тўғрисидаги маълумотлар билан ҳам таништирилди. Республикамизда шамол тезлиги 5 м/с дан юқори бўлган ҳудудларда шамол электр қурилмаларидан фойдаланиш самарали эканлиги таъкидланди. Очиқ дарс мазмунли ва қизиқарли ўтди.  

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов