Олимпиаданинг илк босқичида

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассаларида таҳсил олаётган талабалар орасида иқтидорлиларини аниқлаш, қўллаб – қувватлаш, уларнинг қобилиятларини янада ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиш, фанлар бўйича анъанавий талабалар Республика фан олимпиадасининг ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш ва талабалар фан олимпиадасининг 1 – босқичини ўтказиш ҳақидаги институт ректорининг фармойишини бажариш мақсадида кафедрада 25 ва 28 март кунлари “Сув хўжалиги электр таъминоти”, “Электротехника материаллари” ва “Қайта тикланувчан энергия манбалари” фанларидан олимпиада ўтказилди. Институтимиз талабалари ҳар йили Республикада ўтказиладиган олимпиадаларда қатнашиб институтимизни нуфузини ошишига ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Бу олимпиадада қуйидаги талабалар фаол қатнашдилар ва билимларига яраша нуфузли ўринларни эгаллаган талабалар институт раҳбарияти томонидан дипломлар билан тақдирландилар.

Фанлар бўйича қуйидаги талабалар нуфузли ўринларга эга бўлдилар.

“ЭЛЕКТРОТЕХНИКА МАТЕРИАЛЛАРИ” фанидан

1. Рахимова Наргиза Абдурасул қизи, Электроэнергетика йўналиши 210 гуруҳ талабаси, 215 балл билан I ўрин;

2. Абутов Бахтберган Кембергенович, Электроэнергетика йўналиши 210 гуруҳ талабаси, 205 балл билан II ўрин;

3. Пўлатов Нуриддин Захритдин ўғли, Электроэнергетика йўналиши 210 грух талабаси, 170 балл билан III ўрин.

“СУВ ХЎЖАЛИГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ” фанидан

1. Абдуллаев Машраб Хамро ўғли, Электроэнергетика йўналиши 409 грух талабаси, 353 балл билан I ўрин;

2. Бахромова Матонат Анваровна, Электроэнергетика йўналиши 410 грух талабаси, 345 балл билан II ўрин;

3. Холжигитов Аслиддин Ражабали ўғли, Электроэнергетика йўналиши 410 грух талабаси, 335 балл билан III ўрин.

“ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ” фанидан

1. Парпиева Севара Нурмухаммад қизи, Электроэнергетика йўналиши 209 грух талабаси, 260 балл билан I ўрин;

2. Миржамилова Шероза, Электроэнергетика йўналиши 210А грух талабаси, 240 балл билан II ўрин;

3. Шерқулов Авазбек Абдухолиқ ўғли, Электроэнергетика йўналиши 210 грух талабаси, 225 балл билан III ўрин.

 Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов