Психологик тренинглар
Талабалар учун ташкил этилаётган тренинг машқлар уларнинг ақлан ва руҳан тетиклигига сабаб бўлади. Интеллектуал салоҳиятини такомиллаштиради.
2 - Талабалар турар жойида 4 - қават фойесида ГТС, ҚСХЕА факултет талабалари билан "Исмлар ўйини", "Совға", "Мен 10 йилдан сўнг ", "Чўкаётган кема" психологик тренинг ўтказилди. Тренингнинг мақсади қуйидагиларга қаратилган.
- Гуруҳ ҳамма а'золарини яқиндан танишуви;
- Гуруҳда ишонч ва ўзаро қўллаб - қувватлаш муҳитини яратиш;
- Ўзига ишончсизликни йўқотиш;
- Гуруҳни аҳиллик, бирдамликга йўналтириш;
Психологик тренинг талабаларга ёққани сабаб бундай тренинларни мунтазам ўтказиб турилишини мақсадга мувофиқ деб билишди.
2-ТТЖ тарбиячи-педагоги, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов