"Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан олимпиада

26 март куни соат 15.00 да В-606 хонада  “Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан Республика Фан Олимпиадаси 1- тури бўлиб ўтди. Республика Олимпиадасини ўтказиш кафедранинг долзарб ва масъулиятли масалаларидан эканлигини ва ”Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифаларини бажаришда бу масалага кенг эътибор берилаётганлигини инобатга олиб, “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси 26.03.2019 йилнинг  соат 1500 да  В-606 хонада “Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан Республика Фан Олимпиадаси 1- тур босқичи бўлиб ўтди ва натижалари маълум қилинди. 1-тур олимпиадасида институтимизнинг “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетдан 5 нафар талабалар иштирок этди. 

Республика Олимпиадасини юқори савияда “Низом” талаблари асосида ўтказиш талаб даражасида амалга оширилди. “Электр ёритиш ва нурлатиш” фан олимпиадасидан 1-тур натижаларига асосан “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” бакалавриат таълим йўналиши 3-курс 301-гуруҳ талабаси Хушбоқов Ботир Азамат ўғли 352 балл натижа билан биринчи ўринни эгаллади. 

          Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов