Касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ташрифи

Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий шароитларда иш фаолиятини ташкиллаштиришнинг илғор услуб ва шаклларини эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган, юқори билимли, малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида, 2018-2019 ўқув йили бўйича Қибрай тумани Энергетика касб-ҳунар коллежи битирувчиларини олий таълимда ўқув фаолиятини давом эттиришга жалб этиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида, 2019-йил 26-март куни коллеж битирувчиларининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташрифи ташкил этилди.

Қибрай тумани Энергетика касб-ҳунар коллежининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Б.Уйғунхўжаев, ишлаб чиқариш таълим усталари Э.Қорабоев ҳамда Н.Мейлиевлар бошчилигида ташриф буюрган              60 нафар ўқувчи-ёшлари “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ш.Бердиев томонидан кутиб олинди. 

Ташриф тасдиқланган йўл харитаси асосида ташкил этилиб, коллеж ўқувчилари институт ректорати, АРМ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт Кенгаши фаолияти, Д-ўқув лабораторияси, “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети фаолияти ҳамда факультетнинг ўқув лаборатория хоналари, уларнинг имкониятлари билан таништирилди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов