“Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланди

Жорий йилнинг 18 январь куни институтимизда Ватанимиз осмонининг мусаффолигига сабаб бўлувчи юрт посбонларининг касбий байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Даставвал, Ҳарбий кафедра бошлиғи подполковник Рафик Зильевич Минлишев Ўзбекистон байроғини олиб киришга буйруқ берди. Сўнгра Ўзбекистон   Республикаси  Давлат  мадҳияси  янграйди. Кейин эса тантанали  йиғилишни  очиб  бериш  ва  жамоани  табриклаш  учун  микрофон қаршисига институт   ректори,  профессор   Умурзоқов Ўктам Пардаевич таклиф этилди.

Сўнгра сўзга табрик  учун Ҳарбий  кафедра  бошлиғи  подполковник  Рафик Зильевич Минлишев чиқди. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор  Шавазов Қодиржон Очилович Ҳарбий кафедра офицерлари ва талабаларини тақдирлаш мақсадида ректор буйруғини ўқиб эшиттиргач, ҳарбий  кафедра  талабаси Абдуманнонов Акмал Анварович ўз миннатдорчилигини билдирди. Кейин эса институт  “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти”,  ҳамда  институт  Ҳарбий кафедраси томонидан  тайёрланган  концерт  дастури намойиш  этилди.

Кўкси тўлиб эгилмасин мағрур боши

Шердек турсин ўтса ҳам юздан ёши.

Ярашади озод юртга жасур ўғлонлар

   Байрамингиз муборак, азиз юртдошлар

Мард, жасур, қўрқмас ўғлонлар чинакам маънода ватанимиз  ҳимоячиларидир.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллик шодёнаси юртимизда кенг миқёсда нишонлангани қалбимизга ғурур бахш этади. Шунинг учуҳам маърифий тадбир “Мардлар  қўриқлайди  ватанни”  деб номланган. Маълумки, Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ, мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир.

Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини ҳис этиб яшаш ёшларимизга хос. Улар қўлга киритган бундай ютуқлар билан муқаддас юртимизда яшаётган, миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳақли равишда фахрланса арзийди. Зероки, улар мустақил юртимизнинг келажагидирлар. Саҳнага институтимизнинг Харбий кафедра талабаларини таклиф этилгач, саф тайёргарлиги ва жанг санъати саҳна кўринишлари кўз олдимизда жонланди. Улар томонидан ўқилган ватанпарварлик руҳидаги шеърлар мардлик ва жасоратга, фахру ифтихорга чорлайди.

Армиямиз мустаҳкам

Халқпарвардир чинакам

Юртимизда ҳар аскар

Жасур, мард ва халоскор.

Ўзбекистон ўғлони,

Бўлиб тинчлик посбони,

Барча эзгу инсонни,

Шарафлайди жаҳонни.

Сўнгра саҳнага Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли таклиф этилди. Улар ўзларининг дилгир наволардан таркиб топган қўшиқлар гулдастасини тақдим этиб, ҳаммага завқ улашишди. Мустақил она юртимиз  осмонида  қуёш  хамиша  порлаб  турсин. Сизларга  соғлик-саломатлик, ишларингизда  омадлар  тилаб  қоламиз. Шундай қилиб шодиёна  байрам дастури ниҳоясига етди.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” ММИБ декан ўринбосари Ш.Бердиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов