Янги йилга янгича шукуҳ билан

13 декабрь куни 2-талабалар турар жойида янги йил муносабати билан ташкил этилган байрамда "Қишлоқ хўжалигини энергия таъминоти" факультети  фаол иштирок этишди. Байрамга ҚСХЭТ факультети декани А.Исақов, факультет ЁИ бўйича декан муовини А. Ботиров ва тарбиячи-педагог психолог Д.Сагдуллаева қатнашдилар. Талабаларни янги 2020-йил билан табриклаб ўқиш ва ишларида омадлар тилашди. Байрам тугагандан кейин 2-ТТЖ кенгаши раиси Л.Шомуродов  ва Факультет ёшлар етакчиси Ф.Махмудов ташаббуси билан Қорбобо ва қорқиз иштирокида ҳар-бир хоналарга чиқиб Қорбобо саволларига жавоб берган  табалаларга янги йил совғалари берилди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов