Музейлар - қадриятларни шакллантириш маскани

Ўзбекистонда давлат мустақиллиги қўлга киритилгач, шу заминда асрлар оша истиқомат қилиб келган авлоду-аждодларимиз орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. Бу эса истиқлол йўлида тўкилган қутлуғ қоннинг натижаси, халқ йўлининг қарор топиши ҳамда адолатнинг тантанси бўлди. Аждодларни ёд олган ҳолда институтимизнинг ҚСХЕТ факултети “Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинг” таълим йўналиши 1-курс 110-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси А. Мустафоқулов бошчилигида шаҳримизда жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейига ташриф буюрдилар. Талабалар музейлар маданий-маърифий муассаса сифатида омманинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, уларни маънавий камолотга етказишнинг энг етакчи воситаларидан бири эканлигига яна бир бор иқрор бўлдилар. Сўз сўнгида шуни айтиш керакки, Мустақиллик шароитида жамиятдаги янги ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида, жамият аъзоларини, демократик тафаккур ва миллий ғоя руҳида тарбиялаш вазифаларини бажаришда музейларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятлардан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати