Соғлиққа гаров

«Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш» таълим йўналиши 2018-2019 ўқув йили учун мўлжалланган мураббийлик режасининг «Соғлом турмуш тарзи фалсафасини шакллантириш ва жисмоний тарбия» бўлими «Халқаро саломатлик куни»га бағишланган тадбирни ҳафталик ўтказиш бўйича кўрсатилган бандига биноан гуруҳ мураббийи Ч.Охунбобоева бошчилигида «Бодомзор» футбол майдонида 207-гуруҳ талабалари ўртасида футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Унда  22 нафар талабадан 2 та жамоа - «Пахтакор» ва «Ўзбекистон» жамоалари тузилиб, дўстлик мусобақаси ўтказилди.

Ушбу футбол мусобақаси 4:3 ҳисоби билан «Ўзбекистон» жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Ушбу ўйин талабаларда катта иштиёқ ва завқ билан ўтказилди. Ўйинда талабалар инсон саломатлигини яхшилашда спорт билан шуғулланишнинг аҳамияти тўғрисида таассуротлар олишди. Келгусида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда бошқа турдаги спорт мусобақаларини ташкиллаштириш ҳам кўзда тутилди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов