Ислом тамаддунига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг жорий йилнинг 16 апрелдаги 87-01-253 - сонли хатига мувофиқ, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаларининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишиш режа-жадвали тасдиқланди. Шунга асосан, 2019 йил 7 май куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” қурилиши жараёнлари билан бориб танишишди. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича маъсул Бекзод объект билан таништирди.

ҚСХЭТ факультети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.Бердиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов