Спорт - соғлиққа сабаб

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” таълим йўналиши 3-курс 301 ва 302а гуруҳ талабаларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш доимо диққат эътиборда. Худди шу мақсадда “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти 302а гуруҳ мураббийси Ў.Халиқназаров талабаларни Тошкент Телеминораси ёнида жойлашган спорт мажмуасига бошлаб борди. У ерда “Спорт соғлиқ гарови” мазусида мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Унда 302а  гуруҳ талабаларининг қўли баланд келди ва улар ғолиблик нашидасини суришди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов