“ЗАКОВАТ” турнирида

2018 йил 4-ноябр куни "Le Royal Palase" ресторанида Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти институтлари ўртасида “Заковат” турнири бўлиб ўтди. Бу турнирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети талабалари ҳам фаол иштирок этишди.  “Заковат” турнирида 40 та олий таълим иштирок этган бўлиб, институтимиз талабалари жамоаси ундаги кучли ўнталикдан ўрин олдилар.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов