Спорт жисмоний зарурият

Дўстлик бебаҳо туйғугина эмас, балки санъат, гўзаллик ҳамдир. Биз дўстларни ардоқлаган кишини шарафлаймиз, кўп дўстга эга бўлиш муносабатларда самимиятнинг устунлигини белгилайди. Турли йўсиндаги мусобақаларда ана шу ҳис ҳукмрон бўлиши шарт. Ўзбекистон Республикасида “Ёшларга оид Давлат сиёсати” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда талабаларнинг спортга бўлган қизиқишларини орттириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида 28 апрель куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетида "Деканат кубоги" шиори остида Футбол мусобақаси ташкил этилди.

Ушбу мусобақада факультетимиз барча иқтидорли, спортга иштиёқи баланд талабалар ўз гуруҳлари билан иштирок этди. Мусобақа барча гуруҳлар ўртасида ташкил этилганлиги сабабли ўйинлар ўзига ҳос тарзда шиддатли бўлди.  Юқори кайфиятда бўлиб ўтган мусобақамизда юқори салоҳият эгалари 212-гуруҳ талабалари 1-ўрин, 409 гуруҳ талабалари 2-ўрин ва 401-гуруҳ талабалри 3-ўринларни қўлга киритишди. Бундай тадбирлар, мусобақалар давом этади факултет фаолларидан янада ташаббускорликни кутиб қоламиз.

Маънавий - маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ш.Бердиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов