Таълимга бахшида умр

Ташаббускорлик ва ташкилотчилик инсон фаолиятининг икки қаноти. Ана шу сифатларга эга бўлган инсонлар доимо эътиборга сазовор, таҳсинга лойиқ. Ўзига юкланган вазифани шараф билан адо этиш ҳам фидойиликни талаб этади. Заҳмат чекмагунча раҳмат эшитилмас деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Ўз касбини севиш, яқинларига, касбдошларига муҳаббатли ва мурувватли бўлиш унинг эл-юрти, меҳнат жамоаси, маҳалласи, оиласи олдида катта нуфузга эга бўлишига сабаб бўлиши сир эмас. Гап 1982 йилдан буён институтимизда самарали фаолият юритиб келаётган Тошпўлатов Нусратилло Телманович ҳақида. "Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари" кафедраси доценти Тошпўлатов Нусратилло Телманович 3 март куни ўзларининг муборак 60 ёшини қаршиладилар.

Тошпўлатов Нусратилло Телманович мана 37 йилдирки, Республикамиз қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун етук кадрлар тайёрлашда муносиб ҳиссасини қўшиб келяптилар. Етук мутахассислар тайёрлашда ҳамда тизимнинг моддий – техникавий базасини мустаҳкамлашда ва ўқиш жараёнида катта фаолият кўрсатиб келаётганлари сир эмас.  Шу кунга қадар уларнинг муаллифлигида соҳа муаммоларини ҳал этишга бағишланган бир қанча назарий ва  илмий – оммабоп мақолалари, ўқув қўлланма ва дарсликлари чоп этилган.

Эл-юрт ҳурматини мерос қилиб бўлмайди. Унга фақат умр бўйи ҳалол, фидокорона меҳнат қилиб, ёниб яшаган кишиларгина эришади. Уларни ана шундай кишилар тоифасидан эканлигидан бутун жамоа ва дўст-у биродарлари, яқинлари фахрланади. Юбилярга тангридан узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва мамлакатимиз равнақи йўлида олиб бораётган келажак фаолиятида куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз!

“ЭТ ва ҚТЭМ” кафедраси ассистенти О.Қиличов ахбороти

      Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов​