ТИИМ талабалари "Универсиада-2016" спорт ўйинлари совриндори бўлди

2016 йил 26-29 май кунлари Фарғона шаҳрида мамлакатимиз олий ўқув юртлари ўртасида "Универсиада-2016" спорт мусобақалари ўтказилди. Унда Тошкент ирригатсия ва мелиоратсия институтининг талабалари иштирок этишди. Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизатсиялаштириш факултетининг 3-курс талабаси Очилов Толиб ва гидромелиоратсия факултетининг 4-босқич талабаси Мусурмонов Шоҳрух футбол бўйича олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, "Сув ресурсларини бошқариш" факултетининг учинчи курс талабаси Исмоилов Суннат 4х100 метрлик мусобақаларда олтин медални, 100 ва 200 метрлик мусобақаларда бронза медални қўлга киритди.