Тўгараклар

Ҳозирги пайтда кафедрада“Ёш электротехниклар” тўгараги мавжуд бўлиб ушбу тўгаракка кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари раҳбарлик қилиб келмоқда. Ушбу тўгарак ҳафтанинг хар жума куни соат 15.00 да Е-25 бинода ўтказилади. Тўгаракка асосан фаол ва лойиҳалаш ҳамда мантиқий фикрлаш қобилияти юқори бўлган талабалар танлаб олинган ҳолда турли электротехник ва микроэлектроник қурилмаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланишади. Қуйида лабораторияда янги электрон қурилмаларни лойиҳалаш ва яратиш устида иш олиб бораётган профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иш жараёнидан лавҳалар келтирилган.

 

Доцент Р.Ж.Баратов ва 3–босқич талабалари Ж.Бобоев ва Ф.Умматовлар янги лойиҳа устида ишламоқда.

Катта ўқитувчи А.Гаппаров ҳамда 3-босқич талабалари Ж.Бобоев ва Ф.Умматовлар янги электр схемаси устида ишламоқда.