Ўқитиладиган фанлар

Бакалаврият босқичида

Фаннинг номи

Фан хақида қисқача маълумот

1.

Алгоритмлар ва программалаш

Фаннинг мақсади –талабаларга микроконтроллерлар ва микропроцессорлар учун ишлаб чиқилган программа воситаларини ўқий олиш, ушбу программа воситаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, ростлаш, ишлаб чиқиш, компиляция қилиш ва уларни хотирага юклаш жараёнларини ўргатишдан иборат.

Фаннинг вазифаси – мамлакатимизда ва халқаро миқёсда микроконтроллерлар ва микропроцессорлар программа воситаларининг ҳозирги замон ҳолати ва истиқболини ўрганиш, замонавий микроконтроллерлар ва микропроцессорлар, рақамли техникалар ва илғор информацион технологияларни сув хўжалиги ва ирригация соҳасига тадбиқ этишдир.

2.

Электротехниканинг назарий асослари

Фаннинг мақсади- электротехник ускуна ва жиҳозларнинг электр ва магнит занжирларини малакали ҳисоблаш кўникмаларини шакллантириш ва ўрганишдан иборатдир.

 Фаннинг вазифаси - электротехниканинг назарий асослари қонунлари, ўзгармас ток, ўзгарувчан ток, чизиқли ва ночизиқ занжирлар ҳамда электромагнит майдонни ҳисоблаш, электр занжирларини таҳлил ва синтез қилишни ўрганиш,  таълим йўналиши бўйича амалиётда кенг ишлатиладиган электротехник, электрон қурилмаларнинг ва турли электр ўзгартгичларнинг эквивалент электр занжирларини ҳисоблашни ўрганишдир.

3.

Электротехника ва электроника асослари

Фаннинг мақсади- Электротехника, Электроника ва Автоматика соҳасида фан ва техника ютуқларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига тадбиқ қила олувчи инженер-бакалавр сифатида шаклланишига кўмаклашишдир.

Фаннинг вазифаси - электротехника, электрониканинг асосий қонунлари, электр ва электрон занжирларни таҳлил қилиш ва ҳисоблаш усулларини, фермер хўжаликлари ташкил этиш ва унинг техник сервиси соҳасида ишлатиладиган электротехник қурилмаларнинг конструкцияси ва иш режимларини, электротехник аппарат ва машиналарни танлаб олиш, манбага улаш, уларни бошқариш ва хавфсиз самарали ишини таъминлашда амалий тажрибага эга бўлишдир ва ўрганишдир.

4.

Электр машиналари ва электр юритма

Фаннинг мақсади- Электр машина ва электр юритма фанидан назарий ва амалий жиҳатдан пухта тайёрлаб, ишлаб чиқаришда қўлланиладиган электр машина ва электр юритмаларнинг ишлаш принципи ва уларни тўғри танлашни малакали ҳисоблаш кўникмаларини шакллантириш ва ўргатишдан иборатдир.

Фаннинг вазифаси – электр машина ва электр юритмаларнинг тузилиши, ишлаш принципи, уларни йиғиш ва улашни, характеристикаларини, ишга тушириш ва тормозлаб тўхтатиш принципларини, бошқариш схемаларини тузишни, уларнинг қувватини тўғри танлашни ҳисоблашни ҳамда улардан самарали фойдаланишни ўрганишдир.

5.

Метрология ва электр ўлчашлар

Метрология ва электр ўлчашларга доир меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш, ўлчашнинг назарий асоси бўлган метрология фанини ўрганиш, ўлчашлар ва воситалар умумбирлиги ва талаб этилган аниқликка эришиш усулларини ўрганишдан иборат.

Фаннинг вазифаси - мамлакатимизда ва халқаро миқёсда электр ўлчаш ва метрология  соҳаларининг ҳозирги замон ҳолати ва истиқболини ўрганиш, рақамли техника  ва илғор технологияларни соҳага татбиқ этишдир.

 

МАГИСТРАТУРА БОСҚИЧИДА 

Фаннинг номи

   Фан хақида қисқача маълумот

1.

 Объектга йўналтирилган программалаш тиллари

Фаннинг мақсади – магистрларга интеллектуал ўлчаш тизимлари ва асбобларидан турли технологик жараёнларда фойдаланишнинг самарали программа воситаларини ишлаб чиқиш, ўлчаш тизимларида замонавий микроконтроллерлар ва микропротсессорлар каби техник воситаларнинг программаларини яратиш, уларни малакали лойиҳалаш каби кўникмаларни шакллантириш ва ўргатишдан иборат. 
Фаннинг вазифаси –   магистрларни назарий билим ва амалий кўникмалар билан бойитиб, интеллектуал ўлчаш тизимлари ва уларнинг программа воситаларини қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаларига самарали тадбиқ этишда илмий ва услубий ёндашув ҳамда уларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришдан иборат.    

2.

Ноэлектрик катталикларни электр ўлчашлар.Интеллектуал датчиклар.

Фаннинг мақсади – магистрларга ноэлектрик катталикларни электр усулида ўлчаш усуллари, уларнинг техник воситалари, техник тавсифлари, замонавий интеллектуал датчиклар ва уларнинг тузилиш принципи ҳақида билим беришдан иборат.

Фаннинг мақсади –    магистрларни ноэлектрик катталикларни электр ўлчаш усуллари ва техник воситалари ҳақида назарий билим ва амалий кўникмалар билан бойитиш, замонавий интеллектуал ўлчаш датчиклари ва уларнинг программа воситаларидан фойдалана олиш бўйича амалий кўникмага эга бўлиши ҳамда уларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришдан иборат.   

 

3.

 Микроэлектроника занжирлари

 

Фаннинг мақсади - магистрларда замонавий микроэлектроника элементлари, улардаги физик жараёнлар, элементларни ишлаб чиқариш технологиялари, улар ёрдамида турли микроэлектроника қурилмаларини ишлаб чиқиш ҳақида, уларни малакали лойиҳалаш ва ишлатиш каби кўникмаларни шакллантириш ва ўргатишдан иборат.

Фаннинг мақсади –   магистрларни замонавий микроэлектроника элементлари ва улардаги физик жараёнлар ҳақида назарий билим ва амалий кўникмалар билан бойитиб, қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаларига тадбиқ этишда илмий ва услубий ёндашув ҳамда уларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришдан иборат.  

4.

Рақамли техника асослари ва рақамли системалар

Фаннинг мақсади - магистрларда ҳозирги замон рақамли техника асослари, рақамли техникада иккилик, ўнлик ва ўн олтилик саноқ системалар асосида тузилган микропроцессор ва микроконтроллер тизимларининг назарий асослари, ишлаш принциплари ва улар асосида тузилган рақамли системалар, уларни малакали лойиҳалаш ва ишлатиш каби кўникмаларни шакллантириш ва ўргатишдан иборат.

Фаннинг мақсади –   магистрларни назарий билим ва амалий кўникмалар билан бойитиб, аналог сигналларни рақамли сигналларга айлантиришнинг интеграл схемалари асосларини, микроконтроллерлар ва микропроцессорлар, рақамли техниканинг  илғор программа воситаларини қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаларига тадбиқ этишда илмий ва услубий ёндашув ҳамда уларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришдан иборат.

5.

Инженерлик экспериментлари ва экспериментал статистика

Фаннинг мақсади – магистрларга инженерлик экспериментларини ташкил этиш, экспериментда ишлатиладиган ўлчаш асбобларидан тўғри фойдаланиш, экспериментал олинган статистик натижаларни қайта ишлаш ва регрессион таҳлил ҳақида билим беришдан иборат.

Фаннинг мақсади – магистрларни экспериментлар тадқиқотлар олиб боришда олинган натижаларни таҳлил қилиш ва тасдиқлаш, самарали моделларни ишлаб чиқиш ва ўлчаш асбобларидан тўғри фойдаланиш бўйича кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.   

6.  Асбобсозликда электротехник материаллар

Фаннинг мақсади – магистрларда асбобсозликда ва ўлчаш тизимларида электротехник материалларни қўллаш, уларнинг тузилиши, физик хусусиятлари ва ишлаш принциплари бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмалар беришдан иборат.

Фаннинг мақсади – магистрларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, асбобсозликнинг электротехник материаллари турлари, хусусиятлари, тузилиши, кўрсаткичларидан амалда фойдалана олиш бўйича кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.

7. Электр ва электрон занжирларни моделлаштириш (SIMULINK)

Фаннинг мақсади – магистрларга моделлаштириш бўйича назарий билимлар, амалий кўникмалар, электр ва электрон занжирларда рўй берадиган физик ҳодисаларни замонавий программа воситалари, жумладан SIMULIK да моделлаштириш бўйича кўникмаларни шакллантириш ва ўргатишдан иборат.

Фаннинг мақсади –  магистрларни назарий билим ва амалий кўникмалар билан бойитиб, электр ва электрон занжирларни программа воситалари, жумладан SIMULIKда математик моделини ишлаб чиқиш ва электр ва электрон занжирларнинг ишончлилигини таъминлашда турғун ва динамик режимларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг оптимал ечимларини аниқлаш усулларини ўргатишдан, қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаларига тадбиқ этишда илмий ва услубий ёндашув ҳамда уларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришдан иборат.

8. Электр юритмани адаптив бошқариш

Фаннинг мақсади – магистрларга турли электр юритмаларни адаптив бошқаришнинг принциплари, усуллари ва элементлари, электр юритманинг иш жараёнида унга ташқи таъсирлар ва адаптив қарор қабул қилиш ҳақида назарий ва амалий билим беришдан иборат.

 Фаннинг мақсади  - магистрларни назарий билим ва амалий кўникмалар билан бойитиб, электр юритмаларни турли адаптив бошқариш усулларидан амалда фойдалана олиш бўйича амалий кўникма ҳосил қилишдан иборат.