Тўгараклар

“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш”  кафедрасида  «Ёш энергетиклар» тўгараги мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда тўгаракга магистратура талабаларидан 4 нафар, бакалаврият талабаларидан 14 нафар талабабалар аъзо бўлганлар.  Тўгарак иштирокчилари электр хавфсизлик қойидалари, маиший электр жиҳозларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, электромонтаж технологияси, ёритиш қурилмаларини монтажи, электр ҳисоблагичларни тармоққа улаш ва ҳисоблаш, гурухли шитларни йиғиш каби мавзулар бўйича билим ва кўникмага эга бўладилар. Кафедрадаги барча профессор-ўқитувчилари тўгаракга аъзо талабаларга бириктирилиб, тўгарак иш режаси, машғулотларни олиб бориш графиги тузилган. Машғулотлар графигига асосан тўгарак аъзолари хафтанинг сешанба ва жума кунлари  15:00 дан 18:00гача Е бино Е-4 лаборатория боксида машғулотлар ўтказишади. Тўгарак масъул раҳбари кафедра ассистенти Маркаев Нуриддин Муродович тел: +998(97) 736-49-39.