Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1

Мутахассисликка кириш

“Мутахассислика кириш” фани талабаларни билимлар, амалий кўникмалалар, техник ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.

2

Электр техника материаллари. Электр ускуналар монтажи

Электр қурилмаларда ва химоя воситаларида ишлатиладиган материаллар билан танишиш ва уларни танлаш ўргатилади. Электр қурилмалар ва ускуналарни ўрнатиш учун монтаж ва созлаш ишлари ўргатилади. Унда ўтказгич ва утказгич кесим юзаларини танлашни хисоб ишлари олиб борилади. 

3

Қайта тикланувчи энергия манбалари ва фойдаланиш технологиялари

Қайта тикланувчан энергия манбаларини ва уларнинг турларини қишлоқ  ва сув хўжалигини  ишлаб чиқаришида қўллаш, гелиоиситгичлар, сув ва ҳаво иситгичлари, кичик гидроэлектрстанцияларнинг конструктив элементлари, шамол электр қурилмалари, биогаз қурилмалари, иккиламчи энергия ресурсларининг турлари, ишлаш принциплари ва асосий кўрсаткичлари келтирилган

4

Электр ёритиш ва электротехнология

Электр энергиясининг бошқа тур энергияларга айлантирилишининг қонуниятлари; оптик нурларни ҳосил бўлиши ва материаллар томонидан ютилиши физик жараёнлари; электр энергиясини иссиқлик энергиясига айланиши ва иссиқлик узатиш ва бериш қонуниятлари; электр энергиясининг бевосита технологик таъсирининг физик асослари

5

Энергия тежамкорлик асослари

Электр энергиясини асосий сифат кўрсаткичлари ҳар хил технологик жараёнларда ва қурилмаларда электр энергия сарфини камайтирувчи усулларини; технологик жараёнларни энергетик самарадорлигини баҳолаш; корхона ва қурилмаларни энергетик балансларини тузиш ва энергетик тавсифномаларини тузиш; энергия тежамкорлик бўйича турли чора тадбирларни яратиш ва уларни иқтисодий баҳолаш

6

Илмий тадқиқот асослари

Республика қишлоқ ва сув хўжалигида фан ва техникани ўрнини; илмий изланиш асосларини, услубларини, моделлаштириш, статистик ишлов беришни, илмий ишларни актив режалаштириш, олинган натижалар бўйича фан-техника янгиликлари бўйича ихтиро ва рационализаторлик таклифларга буюртма тайёрлашни

7

Электр ускуналар эксплуатацияси ва техник сервис

Электр қурилмалардан самарали ва тўғри фойдаланиш хамда уларни узлуксиз ишлашини таъминлаш чора тадбирларни амалга ошириш ва ассинхрон, синхрон ва электр машиналарни таъмирлашни ўргатади.

8

Комплекс электрлаштиришни лойиҳалаш

қишлоқ хўжалик корхоналаридан электр энергетик тизимларни лойиҳалашни ташкил қилиш, кабел ва ўтказгич симларни турлари, ҳимоялаш ва ишга тушириш воситаларининг турлари ва характеристикалари, лойиҳа топшириғи, йиғиладиган бирламчи маълумотлар ва лойиҳага қўйиладиган талаблар ва лойиҳада қўлланиладиган асосий норматив ҳужжатлар

Магистр босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Агроэнергетикада илмий тадқиқот услуби ва статистик тахлил

Агроэнергетикада назарий ва экспериментал-тадқиқотларнинг асосий тамойиллари; илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва шакллантириш; тадқиқот натижалари бўйича олинган натижаларни таҳлил қилиш ва чоп этишга оид билимлар;қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини электрлаштириш ва автоматлаштиришда илмий изланишлар услуби ҳақида

2.

Электр энергетик ускуналар экспулатацияси

Агросаноат мажмуи электр ускуналарини эксплуатациялашнинг замонавий услубларини;электр ускуналар эксплуатацион кўрсаткичларини татқиқ қилиш ва натижаларини таҳлил этишни;агросаноат мажмуи тармоқларида электр ускуналарни ҳимоялаш услубларини 

3.

Махсус электротермик ва электротехнологик жараёнлар ва ускуналар

Махсус электротермик  ва электротехнологик жараёнлар ва ускуналар  фанини  ўзлаштиришда  қуйидагиларни бажара олиши лозим:электр энергиясини иссиқлик энергиясига айлантирилишини махсус турлари ва уларни бевосита қўлланилишининг назарий асослари;қишлоқ хўжалигида электротехнологиялар ва электротехник ускуналарни лойиҳалаш; электротехнологиядан қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг муаммоли масалалари;электротехнологиянинг энергия тежамкорлик омиллари

4.

Иссиқлик ва электр энергиясидан рационал фойдаланиш

электротехнологик ускуналар ва жараёнларнинг энергетик кўрсаткичларини;энергия технологик жараёнларида аналитик синтезни ўтказиш усулларини; кучланишни ростлаш билан электр энергия сарфини камайтириш усулларини;қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни назарий асосларини;қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия билан таъминловчи локал энергетик тизимларни шакллантириш принципларини билиши