Тарихи
Кафедра мудири
Қодиров Дилшод Ботирович, PhD
Teл:71 237-19-68
Email: d.kodirov@tiiame.uz
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари” кафедраси 2004 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” 415-сонли қарорини бажариш мақсадида институтнинг 2004 йил 13.09 даги 187-Ф буйруғига асосан Тошкент Ирригация ва мелиорация интститутининг ташкилий тузилмаси ижросида ташкил этилган. Кафедра дастлаб 1979 йил 15 декабрда “Электр юритмалар ва электр энергиясини қўллаш” кафедрасидан “Қишлоқ хўжалигида электр энергияни қўллаш” номи билан ажралиб чиққан. Институт илмий кенгашининг қарорига кўра 2001 йил 5 июндан “Электротехнология” ва “Электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш” номи билан аталди. Кафедрада ташкил этилган кунидан 2004 йилгача профессор А.Р.Раджабов рахбарлик қилган. 2004 йилдан 2011 йилгача доцент А.С. Бердишев кафедрага мудирлик қилиб келган. Кафедра аъзолари факультетнинг илмий-тарбиявий фаолиятида фаол иштирок этиб келганлар. Кафедрада профессорлар Раджабов А.Р., Исмоилов М.И. Мухаммадиев А.М., Мусабеков Н.М., Муратов Х.М. докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, ҳар бирлари ўз илмий мактабини яратганлар. Ўша йилларда яна кафедрада қуйидаги олимлар т.ф.н. диссертациясини тайёрлаб, ҳимоя қилдилар; М.М. Эгамбердиев, И.Д. Тошев, И.Н. Белоковский, М.И. Ибрагимов, Ш.М. Музафаров, А.Д.Рахматов, Т.М. Байзаков, Н.Т. Тошпўлотов, Б.Ш. Файзуллаев, А.Ж. Исоқов, О.Т. Ахмедов, А.Бакиев, И. Нуритов, Д.Рахматов, Абдулла Саид Маршед, Раббабах А., Май Ван Хуан. Улар ҳозирда Республикамизнинг турли муассаса ва ташкилотларида фаолият кўрсатиб турибдилар.
Кафедра ташкил қилинган пайтдан буён “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида электротехнология усулларни қўллаш” мавзусида илмий мактаб ҳозирги кунда ҳам Республикамизда салоҳияти йўналишлардан бири деб ҳисобланади. 2010 йил охирида Примов Одил кандидатлик диссертациясини мувоффақиятли ҳимоя қилди ва ҳозирда Институтнинг Бухоро филиалида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 2020-2021 ўқув йили давомида Музафаров Ш.М. профессор, Д.Б. Қодировлар эса доцент илмий унвонига эга бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 майдаги ПҚ-3003-сонли қарорига асосан кафедранинг “Сув хўжалигида электр таъминоти ва электр жихозларидан фойдаланиш” номи “Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари”га ўзгартирилди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар