Магистратура йўналишлари

5А430201 – “Агросаноат мажмуи электротехник ускуналари ва электр таъминоти”

5А430201 – Агросаноат мажмуи электротехник ускуналари ва электр таъминоти мутахассислиги бўйича магистрлар Олий, малака ошириш, қайта тайёрлаш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида, илмий марказларда ва лойиха кострукторлик корхоналарда илмий тадқиқот-конструкторлик ишлари олиб бориш,, қишлоқ хўжалиги объектларида ишлаб чиқариш жараёнлари энергетик самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш; ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган энергетик ресурсларни режалаштириш; АСМ энергия истеъмолчилари энергия таъминоти муаммоларини ҳал этиш бўйича самарали, жумладан ҚТЭМ ларидан фойдаланишга асосланган ечимларини ишлаб чиқиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишда иштирок этиш, АСМ корхоналарида энергетик текширув ва аудит амалиятини жорий этилишини ташкил этиш фаолиятларини юритишлари мумкин.

5А310201 –Электр таъминоти (сув хўжалигида)

5А310201 - Электр таъминоти (сув хўжалигида) мутахассислиги бўйича магистрлар илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий-тадқиқот ва муассаса ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, олий ва ўрта махсус таълим тизимининг ташкилотлари, давлат бошқаруви органлари, ҳар хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлар мажмуида ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тарқатиш, тақсимлаш ва ҳисоб-китобларни олиб бориш, электр ускуналар эксплуатацияси, энергия назорати, синаш, созлаш, тузилмалар, жараёнлар ва бу жараёнларни тадқиқот қилиш ва такомиллаштириш, уларни ишлатишнинг самарали жараёнлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик институтлари, мос касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида фаолият олиб боришлари мумкун.

Магистратура битирувчилари магистр академик даражасини олгандан сўнг олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ ИТИларда катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-тадқиқот ишларини давом эттириши мумкин.

5А311001 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (сув хўжалигида

5А311001 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (сув хўжалигида) мутахассислиги бўйича магистрлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида; илмий-ишлаб чиқариш марказларида; олий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш; сув хўжалигидаги турли технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланувчи; давлат бошқаруви органлари, ҳар хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотларининг мажмуавий масалаларини ечиш, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга оид намунавий топшириқларни ечиш алгоритмлари; автоматлаштирилган технологик жараёнларни тадқиқот қилиш ва такомиллаштириш, уларни ишлатишнинг самарали жараёнлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик жараёнлари, мос касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида педагоглик фаолият олиб боради.

Магистратура битирувчилари магистр академик даражасини олгандан сўнг олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ ИТИларда катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-тадқиқот ишларини давом эттириши мумкин.

5A430502 – “Smart (интеллектуал) ўлчаш тизимлари ва асбоблари” мутахассислиги

Таълим мақсади: Суғориш тизимларида замонавий интеллектуал информацион – ўлчаш тизимлари ва уларни жорий этиш масалалари, интеллектуал  ўлчаш тизимларининг назарий асосларини таҳлил ва синтез қилишни, интеллектуал  ўлчаш тизимларини ташкил этиш, ундаги маълумотларни қайта ишлаш ва акс эттириш усулларини,   гидромелиоратив тизимларда интеллектуал ўлчаш тизимлари ва асбобларидан фойдаланиш орқали оптимал суғориш режимини таъминлаш, гидромелиоратив тизимларнинг технологик жараёнлари параметрларини автоматик ўлчаш ва назорат қилиш масалаларини ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантириш, гидротехник қурилмалар ва гидромелиоратив тизимлар техник воситаларининг сифат кўрсатгичларини ўлчаш ва назорат қилишни, интеллектуал ўлчаш  бўйича техник воситалар тадқиқотини олиб бориш; автоматлаштирилган бошқарув тизимларида интеллектуал қурилма ва ускуналардан фойдаланиш; ўлчаш ва назорат қилиш объектларининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборатдир.

Таълим вазифаси: суғориш тизимларида интеллектуал ўлчаш тизимларини ва асбобларини лойиҳалаш, қуриш, тизимда маълумотлар узатиш ва қабул қилиш, маълумотларни қайта ишлаш ва акс эттириш, энергия ресурсларни ўлчаш ва тақсимлаш ишларининг оптимал режимини таъминлаш, ушбу соҳа доирасида илмий изланишлар олиб бориш, самарали экспериментлар ўтказиш усулларини пухта ўзлаштирган олий малакали кадрлар тайёрлашдан иборат.

Фаолият объектлари: саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи, қайта ишловчи, экспорт қилувчи корхоналарда маҳсулотлар сифатини назорат этиш корхоналари, интеллектуал ўлчаш тизимлари, комплекслар ва асбобсозликнинг элементлар базаси, элементлар ишлаб чиқариш технологияси, уларнинг программа таъминотини ишлаб чиқарувчи корхоналар; ОТМ ва мос касб-ҳунар коллежлари; сув хўжалиги бошқармалари электр тармоқлари, насос станциялари ва агрегатлари; вилоят ва туманлар электр тармоқлари корхоналаридаги электр таъминоти тизимлари; илмий-тадқиқот ва илмий ишлаб чиқариш муассасалари ;энергия назорат ва энергия сотиш корхоналарида электр энергиясини назорат қилиш ва етказиб бериш тизимлари.

5А430503 – «Smart sensors and technology» мутахассислиги

 

Таълим мақсади: Саноатнинг барча тармоқлари, жумладан қишлоқ ва су хўжалиги тармоқларида ноэлектрик катталикларни электр ўлчаш датчиклари,  замонавий интеллектуал датчиклар, рақамли техника ва технологиялардан фойдаланиш орқали самарадорлик ва энергия тежамкорликни ошириш хусусиятлари, интеллектуал  датчиклар ва уларни ишлаб чиқариш технологияларининг  назарий асосларини билиш, таҳлил ва синтез қилиш, интеллектуал  датчиклар ва уларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш, интеллектуал датчикларнинг программа воситаларини ишлаб чиқиш,   қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришида ва суғориш тизимларида интеллектуал датчиклардан  фойдаланиш орқали электротехник қурилмаларнинг оптимал иш режимларини таъминлаш, маҳсулотлар таннархини камайтириш  каби масалаларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантириш, интеллектуал датчиклардан кенг фойдаланиш; ўлчаш ва назорат қилиш объектларининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат.

Таълим вазифаси: қишлоқ ва сув хўжалик ишлаб чиқариш тизимлари учун интеллектуал ўлчаш датчиклари, рақамли техника воситаларини лойиҳалаш, қуриш, уларни ишлаб чиқаришда маҳаллий элементлардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, интеллектуал датчикларни жорий этиш орқали электротехник қурилмаларнинг оптимал иш режимларини таъминлаш, ушбу соҳа доирасида илмий изланишлар олиб бориш, самарали экспериментлар ўтказиш усулларини  мукаммал эгаллаган олий малакали кадрлар тайёрлашдан иборат.

Фаолият объектлари: саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи, қайта ишловчи, экспорт қилувчи корхоналарда маҳсулотлар сифатини назорат этиш корхоналари, интеллектуал ўлчаш датчиклари ва тизимлари, рақамли техника воситалари ва рақамли асбобсозликнинг элементлар базаси, рақамли системалар элементлари ишлаб чиқариш технологияси, уларнинг программа таъминотини ишлаб чиқарувчи корхоналар; ОТМ ва мос касб-ҳунар коллежлари; қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари электр тармоқлари, насос станциялари ва агрегатлари; қўшма корхоналар, техника ва технологияларни экспорт ва импорти билан шуғулланувчи корхоналар; илмий-тадқиқот ва илмий ишлаб чиқариш муассасалари; энергия назорат ва энергия сотиш корхоналарида электр энергиясини назорат қилиш ва етказиб бериш тизимлари.