“Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш” кафедраси в.б., доценти Ў. Холиқназаров томонидан касб - таълим ҚСХЭва А йўналиши 304-гурухда ўтказилган очиқ дарси
26.03.2018 йил II жуфтлик 1000 да “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети “Электр технологиялар ва электр жихозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти в.б. Ў. Холиқназаровнинг “Ишчи касбини эгаллаш” фанидан “Электр пайвандлаш ускуналари ва электр кавшарлар” мавзусидаги очиқ дарси ўтказилди. Доцент Ў. Холиқназаров талабаларга ва очиқ дарсга таклиф қилинганлар эътиборига электр пайвандлаш ускуналари ва кавшарлаш хақида умумий тушинчалар, электр пайвандлаш трансформаторининг ишлаш характеристикаси, электр пайвандлаш трансформаторининг электроди ва электр ёйининг хосил бўлиши, электр пайвандлаш трансформаторларига электродлар танлаш ва хозирги кунда қўлланилиб келинаётган замонавий пайвандлаш қурилмалари хақида Машғулот давомида мавзули талабалар томонидан қандай ўзлаштираётганлиги савол-жавоб билан аниқлаб борилди. Маърузачи машғулот давомида талабаларни бирдек ишлашини назорат қилиб борди, талабалар маърузани тинглаш, керакли маълумотларни конспект қилиб бориши, савол жавобларда иштирок этиши таъминланди, “Кластер” методидан фойдаланилди.