Факултет янгиликлари

Галдаги очиқ дарс Галдаги очиқ дарс
«Электротехник материаллари» фанидан доцент в.б.  Р.Ф.Юнусовнинг «Классификация и основные свойства проводниковых материалов» мавзусидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети «Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» таълим йўналиши 2 - курс 203 - гуруҳ талабаларига рус тилида очиқ дарс ўтказилди.
“Энергетиклар куни” га бағишланди “Энергетиклар куни” га бағишланди
“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори Юлдаш Юсупбеков ва “Ўзбекэнего” АЖ га қарашли Марказий магистрал электр тармоқлари корхонаси линия хизматлари бошлиғи Алишер Асановларнинг “Энергетиклар куни” муносабати билан “Ўзбекистонда энергетиканинг ривожланиши” мавзусидаги муаммоли маърузаси ҚСХЭТ факультети профессор-ўқитувчилари ва ҚХЭА таълим йўналиши 2-босқич 201-202-202 (а) - гуруҳ талабалари иштирокида В - бино, 6-Зал, соат 11:30да  бўлиб ўтди.
Диссертация кафедра муҳокамасида Диссертация кафедра муҳокамасида
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси 3 - босқич докторанти т.ф.н. Пиримов Одил Жўраевич 2018 йил 28 декабрь куни ўзининг “Уруғлик чигитни экологик соф зарарсизлантириш учун электр технология ва техник воситаларни яратишнинг  илмий – техник асослари” мавзусидаги 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини кафедра муҳокамасидан ўтказди.
Хорижий матбуотда нашр ишлари Хорижий матбуотда нашр ишлари
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ташаббуси билан 2019 йил 4-5 январ кунлари 6 - маърузалар залида Краков технология университети тадқиқотчиси т.ф.д. Турсунов Обиджон Бобоқуловичнинг “MASTER CLASS in Scientific Writing & Publishing (Web of Science and Scopus Indexed Journals) - International Experience” мавзусидаги семинари ташкил этилди.
“Ватан  ҳимоячилари  куни”га бағишланди “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланди
18 январь куни институтимизда Ватанимиз осмонининг мусаффолигига сабаб бўлувчи юрт посбонларининг касбий байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Навбатдаги семинар-тренинг Навбатдаги семинар-тренинг
25 - январ куни 8-маърузалар залида “ҚСХЭА” факультетининг 3-курс талабалари ҳамда кафедра магистрантлари иштирокида Краков технология университети тадқиқотчиси ва кафедра профессори т.ф.д. Турсунов Обиджон Бобоқуловичнинг “BIO-ENERGY” мавзусидаги семинар-треннинги ташкил этилди.
ЛАБОРАТОРИЯ – АМАЛИЁТ ЎЧОҒИ ЛАБОРАТОРИЯ – АМАЛИЁТ ЎЧОҒИ
Жорий йилнинг 5 - февралида институтнинг “В” ўқув биносида “Технологик жараёнларни автоматлаштириш” ўқув илмий лабораториясининг очилиши билан богълиқ тадбир Европа Иттифоқининг «Ўзбекистон қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури 2014-2020 йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқининг кўп йиллик Индикатор дастури доирасида ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир.
Тренингнинг таъсирчан манбаи Тренингнинг таъсирчан манбаи
Жорий йилнинг 5 феврал куни 2 - ТТЖ маънавият хонасида тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором талабалар билан "Мавжуд бўлмаган ҳайвон", "Менинг тамғам" методикаларини ўтказдилар.
ИМКОНИЯТЛАР УММОНИ ИМКОНИЯТЛАР УММОНИ
2019 йил 15 феврал куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети декани проф. А.Исақов ташаббуси билан 2 ва 3-курс талабалари ўртасида “Ёшлар иттифоқи – имкониятлар уммони” мавзусида катта давра суҳбати ўтказилди. 
Беғубор баҳорнинг биринчи кунида Беғубор баҳорнинг биринчи кунида
1 - март Ўзбек халқининг севимли адибаси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллуд топган куни муносабати билан институтимиз талаба қизлари ва факультетлар хотин-қизлар кенгаши раислари Адиблар хиёбонига ташриф буюришдилар. У ерда Шоира Зулфияхонимни эслаб, Зулфияхоним ҳайкали пойига гуллар қўйишдилар.
Муаммоли маъруза Муаммоли маъруза
2019 йил 1 март куни ТИҚХММИ 7-марузалар залида, ҚСХЭТ, ГИМ ва ҚХМ факультетлари 4 курс талабалари иштирокида «ARTEL компанияси ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, технологиялари, мутахассисларига талаблар» мавзусида маъруза ўтказилди.
Таълимга бахшида умр Таълимга бахшида умр
"Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари" кафедраси доценти Тошпўлатов Нусратилло Телманович 3 март куни ўзларининг муборак 60 ёшини қаршиладилар.
"Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан олимпиада "Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан олимпиада
26 март куни соат 15.00 да В-606 хонада  “Электр ёритиш ва нурлатиш” фанидан Республика Фан Олимпиадаси 1- тури бўлиб ўтди.
Касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ташрифи Касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ташрифи
2018-2019 ўқув йили бўйича Қибрай тумани Энергетика касб-ҳунар коллежи битирувчиларини олий таълимда ўқув фаолиятини давом эттиришга жалб этиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида, 2019-йил 26-март куни коллеж битирувчиларининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташрифи ташкил этилди.
Олимпиаданинг илк босқичида Олимпиаданинг илк босқичида
25 ва 28 март кунлари “Сув хўжалиги электр таъминоти”, “Электротехника материаллари” ва “Қайта тикланувчан энергия манбалари” фанларидан олимпиада ўтказилди.
Долзарб мавзудаги очиқ дарс Долзарб мавзудаги очиқ дарс
ҚСХЭТ факультети “Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари” кафедрасининг ассистенти А.Т.Санбетованинг “Қайта тикланувчи энергия манбалари ” фанидан “Шамол электр қурилмаларининг турлари билан танишиш. Шамол оқимидан энергия олиш” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Амалий семинар Амалий семинар
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси профессори, техника фанлари доктори Абдурахман Раджабов томонидан “техника бўйича фан доктори – DSc ва фалсафа доктори –PhD илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишларга Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан қўйилган талаблар” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Жонкуяр устоз Жонкуяр устоз
"Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари" кафедраси катта ўқитувчиси Батирова Лолитта Анваровна 7 апрел куни ўзларининг муборак 60 ёшини қаршиладилар.
Қоидани билиш фойдали Қоидани билиш фойдали
16 апрел куни 2-Талабалар турар жойида тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ташаббуси билан "Йўл - қоидаси, умр - фойдаси" мавзусида талабалар билан давра суҳбати уюштирилди.