ЛАБОРАТОРИЯ – АМАЛИЁТ ЎЧОҒИ

Жорий йилнинг 5 - февралида институтнинг “В” ўқув биносида “Технологик жараёнларни автоматлаштириш” ўқув илмий лабораториясининг очилиши билан богълиқ тадбир Европа Иттифоқининг «Ўзбекистон қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури 2014-2020 йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқининг кўп йиллик Индикатор дастури доирасида ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир. Бундан кўзланган мақсад ўзгарувчан иқлим шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида барқарор инклюзив ўсишни рағбатлантириш, миллий ҳавза ва фермерлар даражасида сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишдир. Дастур учун ажратилаган умумий бюджет миқдори 12 000 000 еврони ташкил этади.
2016 - йил 20 - декабрда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) ва Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Ўзаро ҳамкорлик меморандуми "Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш учун учта асосий тамойилдан иборат.
1. Таълим салоҳиятини ривожлантириш. 2. Технологик имкониятларни ривожлантириш. 3. Илмий салоҳиятни ривожлантириш.
Меморандумда баён этилган кўрсатмаларга мувофиқ, Германиянинг Фесто Дидактик корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий лаборатория жиҳозлари олиб келинди ва тренинг жараёни ўтказилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги лабораториялар (ГИЗ туфайли) энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, лаборатория ва фан базасини халқаро таълим стандартларига жавоб берадиган янги, инноватсион даражага олиб келади. Ушбу ўзгариш муассаса ва ташкилотнинг ривожланишига катта туртки беради.
Рақамли технологиялар, дастурий таъминот ва аппарат ечимлари функтсионал принтсиплари билан боғлиқ бўлган сув тизимини, сувдан фойдаланишни ва сув билан таъминлашни мониторинг қилиш ва бошқариш бўйича сўнгги техник ускуналари билан автоматлаштириш соҳасида кадрларни мукаммал тайёрлаш билан боғлиқ масалалар унинг амалий аҳамиятини ифода этади. 

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги "Қишлоқдаги сув ресурсларини барқарор бошқариш" ЙИ дастурининг асосий ҳамкори ва бенефитсиарийси ҳисобланади. Шу билан бирга, Сув хўжалиги вазирлиги “СХВ” ТИҚХММИ кадрларининг асосий “истеъмолчиси” ҳисобланади ва шу сабабли, "Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш" (сув хўжалигида) мутахассислиги бўйича тайёрланаётган кадрларга эҳтиёж катта.
Сув ресурсларини бошқаришга тизимли ёндашув уч асосий ўзаро боғлиқ омил билан тавсифланади.
-Технологик жараёнлар
- иншоотлар ва қурилмалар
-автоматлаштириш ва бошқарув 
Бугунги кунда лаборатория Ўзбекистонда суғориш каналлари, гидроэлектр стантсиялари ва насос станциялари учун янги технология ечимининг хусусиятларига тўлиқ жавоб беради.
Ушбу лабораторияларнинг бир қисми сифатида автоматлаштиришнинг асосий элементлари ва қурилмалари, автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг сўнгги дастурий ва аппарат воситаларига асосланган компютер бошқарувини моделлаштириш учун мўлжалланган рақамли техника унсурларини кўрсатиш мумкин. 
Жумладан:
- рақамли технологияларнинг асосий элементлари;
- тескари алоқали автоматик бошқариш тизими учун мослама;
- автоматик сув таъминоти станцияси;
- Автоматик сув тозалаш станцияси;
- Электр, электрон тизимни автоматлаштириш воситалари;
- Автоматлаштирилган бошқарув тизимининг ижро механизми;
Оқим сенсори, даража, босим, интерфейс, трансдусер ва бошқа автоматлаштириш тизизмида қўлланилувчи унсурлар.
Шубҳасиз, юқорида келтирилганларнинг ҳаммаси сув хўжалиги комплекси учун кадрлар тайёрлашда янги сифат поғонаси бўлиб хизмат қилади.

   

Тадбирда Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Гюнтер Лео Оверфелд, Ўзбекистондаги ЙИ делегациясининг раҳбари жаноб Эдуардс Стипрайс, ЙИ нинг Ўзбекистондаги тезкор бўлими раҳбари жаноб Франсуа Бежу, Ўзбекистондаги ГИЗ дастурининг директори доктор Каролина Милов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Инноватсион ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлигъи О. Тўйчиев, ТАТУ ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технолоигиялари илмий инноватсион маркази”нинг бош илмий ходими, т.ф.д. профессор М.А. Исмоилов, “Узенерго” бош илмий ходими т.ф.д. профессор Гъайрат Ишанходжаев, Бахтиёр Турсунов, ТДТУ “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси мудири т.ф.д. профессор А.Н.Юсупбековлар иштирок этишди.

“Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси мудири т.ф.н. профессор Р.Т. Газиева ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов