Ҳамкорлик ришталари

Озбекистон Республикаси Президентининг №3117-сонли қарорига асосан ташкил этилган «Қишлоқ хожалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази»да Жанубий Корея Республикаси билан ҳамкорликдаги грант дастури асосида Корея Республикасининг етакчи илмий тадқиқот муассасалари CAMTIC (Mechatronics Advanced Technology Institute for Commerzalitation KIAT (Korea Institute for Advancement of Technology), Jeonbuk Techno Park (JBTP)  ва Корея савдо, саноат ва энергетика вазирлиги (Ministiry of Trade, Industry and Energy) билан ҳамкорлик асосида доимий равишда ташкил этилиб келаётган оқув курсларининг навбатдаги босқичи отказилди.
Мазкур курслар 2 ҳафта давом этиб маруза ва амалий машгулотларни Кореядан ташриф буюрган профессор оқитувчилар олиб боришди. Биринчи ҳафтадаги «CNC Machining»  бойича маруза ва амалий машгулотларни профессорлар Донгван Оҳ ва Жунгҳо Леэ олиб боришган болса «Electrical, hydraulic and pneumatic system» бойича машгулотларни эса электрик, пневматик ва гидравлик ускуналар ишлаб чиқариш бойича дунйода машҳур Германиянинг «Festo» компанияси мутахассислари Жаевон Чои ва Тайун Кимлар олиб боришди.
Қувонарли томони шундаки, Тошкент ирригация ва қишлоқ хожалигини механизациялаш муҳандислари институтининг докторанти Ахмедов Шерзодбек ва бир гуруҳ талабалари ҚХМ факултетининг 304-гуруҳ талабаси Розибоев Собир ва ушбу факултетнинг сиртқи болими 1-босқич талабаси Ишматов Октам, ҚСХEТ факултети 301-гуруҳ талабаси Мансуров Зуҳриддин ва ГИМ факултети 302-курс талабалари Осаров Шоҳжаҳон, Жураева Набира, Ҳабибуллаева Таманнолар ҳам ушбу курсларда фаол қатнашишди.
Улар озларининг билимларии, хорижий тилларда бемалол созлаша олишлари билан хорижлик мутахассисларнинг ҳам этирофларига сазовор болишди ҳамда уларга талим бераётган устозларига, институт раҳбариятига миннатдорчилик рамзи сифатида институт номига ҳам сертификат тақдим этилди. Институт талабаларини, қизиқувчиларни курсларга жалб этган инсон эса ТИҚХММИ докторанти Ахмедов Шерзодбек бўлиб, масъул "Қишлоқ хожалик машинасозлиги конструкторлик маркази"нинг директор оринбосари Ибодуллаева Лобархондир.
Ҳамкорлик ришталари мустаҳкам бўлиши тараққиётимизга ўзининг ижобий таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

  

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов