Ўқув амалиётда назарий билимлар мустаҳкамланди
“Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги” (Электр ва электрон техникалар) таълим йўналиши 1-босқич талабалари “Мутахассисликга кириш” фанидан “Ўқув-танишув” амалиёти жараёнида соҳага оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштира олиши, соҳа корхоналарининг махсулот ишлаб чиқаришини таҳлил қилишда ижодий фикрлай олиши, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиши, меҳнат муносабатларига оид таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиши, ўрганилаётган жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларга тўла баҳо бериш, таҳлил натижалари асосида вазиятга тўғри ва холисона баҳо бериш, электр токи ҳақида тасаввурга эга бўлиш ва тегишли хужжатларни расмийлаштириш бўйича амалий кўникмалар шаклланди.