«ФАН-ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ»

Малакавий амалиётларни илғор корхоналарда ташкил этиш мақсадида 2017-2018 ўкув йилида кафедра ўқув режасига асосан 5311000 - «ТЖИЧА» йўналишларининг 1-босқичида «Ўқув –танишув» амалиёти 2-босқичида «Монтаж-технологик» амалиёти, 3-босқичида «Эксплуатацион-ишлаб чиқариш» амалиётлари  Тошкент ГЭС лари Каскад унитар корхонаси, ТАТУ қошидаги, аппарат  дастурли маҳсулот ва дастурий воситалар таъминотни маркази, ДУК «Сувсоз» трести, Бузсу иншоотлари,  ГУГ ва «Дўстлик» каналларида  ўтказиляпти.

Амалиётлар Низом ва дастурлар талаблари асосида ташкил этилган. Амалиётлар бўйича институт ректори ва мутасадди вазирликлар буйруқлари чиқарилиб, амалиёт самарадорлигини оширишга эришилди.

ДУК «Сувсоз» трести Тошкент ичимлик сув таъминоти шуъба корхонаси Чилонзор тумани бўлимида 2-курс талабаларига «Фан-таълим, ишлаб чиқариш» доирасида талабалар билан  навбатдаги  кўрик-танлов  ўтказилди. Танловда 2,3 – босқич талабалари иштирок этдилар.
2-босқичли конкурс автоматлаштириш схемаларини  ёзма равишда чизиб тушунтириб бериш ҳамда амалий равишда шу схемаларни йиғиб ишга тушириб бериш жараёнларини ўз ичига олди. Талабалар катта қизиқиш билан берилган вазифаларни гуруҳларга бўлиниб бажардилар. Натижада 2-босқич талабаси Ибрагимов Фаррух 1-ўринни эгаллади. Талабаларга Тошкент ичимлик сув таъминоти шуъба корхонаси директори номидан “ФАХРИЙ ЁРЛИҚ”лар топширилди.

Ушбу кўрик – танловда ТЖИЧАБ йўналиши  2-курс талабалари А.Смаилов (1-ўрин), Ф.Ибрагимов (2-ўрин), О.Хотамов (3-ўрин) “Энг яхши ишлаб чикариш амалиётчиси” номинацияси ғолиби бўлди.