Бешта ташаббус ижроси
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Ана шу боис ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта ташаббус юзасидан 2019 йил 27 июнь куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари, профессор-ўқитувчилари, “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедрасининг ўқитувчилари ва “Дархон” маҳалласининг фахрийлари ва ёшлари билан ўзаро ҳамкорликда шахмат ва шашка спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Ушбу мусобақада факультетнинг профессор-ўқитувчилари ва Дархон маҳалласининг фахрий ва ёшлари иштирокида ўтказилган спорт мусобақаси қизиқарли ва муросасиз баҳсларда бўлиб ўтди.