Қутлуғ ном мактабга инъом

Ўзингиз таълим олган мактабга қадам қўйиш ўқувчилик, болалик даврингизни қабул қилиш демакдир. Болалик хотиралари жонланади ўшал онда. Бунинг замирида савоб ва маърифат бор. Китоб тақдим этиш эса маърифат улашиш, маънавиятга ташналарни қондириш талаби ҳамда эҳтиёжи билан боғлиқдир.

"Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети декани, т.ф.д. Исаков Абдусаид Жалилович ҳам ана шу хайрли ишга бош қўшдилар. 1979-1989 йиллари ўзлари таҳсил олган Ғаллаорол туманидаги 6-сонли ўрта мактаб ўқувчилари учун китоблар тўпламини тақдим этдилар. Китоб ўқишга даъват, аслида, маърифий хитоб демакдир.

         

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов