Самарқанд сафарида
Улуғлар ўтган қадамжоларни зиёрат қилиш инсон онгу шуурини маърифат ёғдуси билан тўйинтириш демакдир. Устоз ва шогирдларнинг муқаддас қадамжоларга ташрифи руҳий хотиржамлик ҳамда шукроналик туйғусини ҳис этишга имкон туғдириши тайин. ҚСХЭТ факультети 210 а - гуруҳ талабалари гуруҳ раҳбари "Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари" кафедраси доценти Нусратилло Тошпўлатов билан биргаликда Самарқандга биргаликда Самарқанд шаҳрида жойлашган бир нечта зиёратгоҳларда бўлишди.
Даставвал, саёҳатнинг бошланиши Имом Ал-Бухорий зиёратгоҳидан бошланди талабалар зиёратгоҳда жойлашган музей ва Имом Ал-Бухорий қабри ёнида унинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишишди. Талабалар Ҳазрати Дониёл зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Ислом ота мақбараси, Шоҳизинда ва Мирзо Улуғбек расадхонаси билан ҳам яқиндан танишишди ва катта тасаввурга эга бўлишди.
Маънавий - маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ш.Бердиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов