Эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати

Қомусимиз - номусимиз. Бу фикр Асосий қонунимиз Конституцияга дахлдордир. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультетига қарашли 2-Талабалар турар жойининг Маънавият - маърифат хонасида 2018 йилнинг 7 декабрь куни соат 18.00.да  “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш факультети ҳамкорлигида Конституция кунига бағишланган юқоридаги сарлавҳа остида суҳбат ўтказилди.   
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш факультети   подполковники Улуғбек Рахимов “Сиз конституцияни биласизми” мавзусида маъруза билан иштирок этди. У барча иштирокчиларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганига 26 йил тўлгани муносабати билан табриклади. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Конституция бўйича батафсил маълумотлар берди.
Маърузадан кейин подполковник Улуғбек Рахимовга талабалар айниқса, биринчи босқич талабалари бир қанча саволлар бериб тегишли жавобларни олишди.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш. О. Бердиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов