“Мутахассислик кириш амалиёти”
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 5430200-“Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” таълим йўналиши 1-босқич 102а - гуруҳ талабалари “Электртехнология ва электр жиҳозлардан фойдаланиш” кафедраси доцентлари Т.М.Байзаков ва Ў.Холиқназаровлар раҳбарлигида “Мутахассислик кириш амалиёти” даврида Оҳангарон, Бўзсув, Шайҳонтохур ва Буржар ГЭСларга ташриф буюришди. Ташриф чоғида талабалар сувнинг механик энергиясини электр энергиясига ўзгартирувчи (Механик агрегат электргенератор, бошқариш, назорат ва ҳимоявий асбоб-ускуналар) қурилмаларнинг ишлаш жараёни, уларнинг техник кўрсатгичлари ҳақида яқиндан танишдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб топишди.