Тўгараклар

“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедрасида “Ёш энергетиклар” тўгараги мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда тўгаракка Магистратура талабаларидан 4 нафар, бакалавр талабаларидан 12 нафар талабабалар аъзо бўлганлар. Тўгарак иштирокчилари электр хавфсизлик қоидалари, электр таъминот тизимида қўлланиладиган электр қурилма ва жихозларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, электромонтаж технологияси, станция ва подстанцияларда ёритиш қурилмаларини танлаш ва монтажи, электр ҳисоблагичларни тармоққа улаш ва ҳисоблаш, гуруҳли шитларни йиғиш каби мавзулар бўйича билим ва кўникмага эга бўладилар.

Кафедрадаги барча профессор-ўқитувчилари тўгаракка аъзо талабаларга бириктирилиб, тўгарак иш режаси, машғулотларни олиб бориш графиги тузилган. Машғулотлар графигига асосан тўгарак аъзолари ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари соат 10-00 дан 12-00 гача В бино 701, 702 ва 611 хоналарида машғулотлар ўтказилади.

Тўгарак масъул раҳбари кафедра доцент Хушийев Сирожиддин Мейлиевич

тел: +998(99) 811-42-53.