ҚСХЭваА факультети декани А. Гаппаров, ТЖИЧ ва АБ кафедраси ассистенти Э. Бозоров, ЭваЭЖФ кафедраси доценти У. Холиқназаровлар ташаббуси билан. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олиш истагидаги Мирзо Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи “Электроэнергетика” йўналиши 3-курс 10-Эл-15 гурухи талабалари, гурух рахбари ва ишлаб чиқариш таълим усталари иштирокида 2018 йил11апрел куни институт ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида ташриф буюришди. Экскурсия давомида Мирзо Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи “Электроэнергетика” йўналиши битирувчилари “Электротехнологиялар ва электр жихозларидан фойдаланиш” ,"Электротехника ва мехатроника", “Технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраларига тегишли лаборатория қурилмалари билан танишдилар. Кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари билан институт ички тартиб қоидалари ва талабалар учун яратилган имкониятлар хақида тўлиқ маълумотга эга бўлишдилар.